Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг Республика босқичи ўтказилмоқда
Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг Республика босқичи иштирокчилари диққатига!
Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг Республика босқичи жорий йил 22 май куни соат 10:00 да Марказий банк ва унинг ҳудудий Бош бошқармаларида Zoom платформаси орқали бўлиб ўтади.
Олимпиаданинг Республика босқичи иштирокчилари қуйидаги йўналишлар бўйича 5 та вазифа бажаришлари талаб этилади:
молиявий саводхонлик моҳияти;
харидлар бўйича рационал қарор қабул қилиш;
молиявий мақсадлар;
кредит олишда масъулиятли ёндашув;
макроиқтисодиёт.
Олимпиаданинг Республика босқичини ўтказиш тартиби билан қуйида танишишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Республика босқичи ғолиблари ўқиш бўйича тўловларни амалга ошириш учун қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланади:
1 ўрин – 7,0 млн. сўм;
2 ўрин – 5,0 млн. сўм;
3 ўрин – 3,5 млн. сўм.
Барчага омад тилаб қоламиз!
Молиявий саводхонлигингизни Finlit.uz билан биргаликда оширинг
@finlituzb
#олимпиадаfinlit
Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг Республика босқичи ўтказилмоқда