JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг саралаш босқичи ўз ниҳоясига етди

04.05.2021
Жорий йил 30 апрель куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг онлайн олимпиадалар платформасида масофавий форматда олий ўқув юртлари 1-3 босқич талабалари ўртасида Молиявий саводхонлик бўйича олимпиаданинг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Саралаш босқичи тест шаклида ўтказилди. Иштирокчилар банк маҳсулотлари ва хизматлари, молиявий хавфсизлик, валюта курси, пул-кредит сиёсати, суғурта, солиқ ҳамда инвестиция соҳалари бўйича молиявий математика элементларини ўз ичига олган 20 та назарий ва амалий йўналишдаги саволларга жавоб беришлари лозим эди Саралаш босқичида иштирок этиш учун республикамиз 14 та ҳудудлари бўйича 91 та олий таълим муассасаларидан 1 500 дан ортиқ талаба рўйхатдан ўтишди. Саралаш босқичи натижаларига кўра 665 нафар талаба иштирок этди ва улардан 53 нафари Республика босқичида иштирок этишга йўлланма олди. Молиявий саводхонлик бўйича олимпиаданинг Республика босқичи иштирокчилари рўйхатини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин Финал босқичи иштирокчилари диққатига! Олимпиаданинг Республика босқичини ўтказиш бўйича маълумотлар Марказий банкнинг молиявий саводхонлик бўйича расмий телеграм-канали нашрларида қўшимча равишда эълон қилинади. Ижтимоий тармоқларда Finlituzb саҳифаларини кузатиб боринг! Иштирокингиз учун барчангизга раҳмат!
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi