«Moody's Investors Service» халқаро рейтинг агентлиги «Ипотека-банк» АТИБ рейтингларини тасдиқлади

27.01.2020

«Moody's Investors Service» халқаро рейтинг агентлиги 2020 йил 24 январда «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкининг миллий валютадаги узоқ муддатли депозит рейтингини «В1» даражасида, хорижий валютадаги узоқ муддатли депозит рейтингини «B2» даражасида тасдиқлади. Банкнинг барча рейтинглари «барқарор» истиқболга эга.

«Moody's Investors Service» рейтинг агентлиги таҳлилчиларининг фикрига кўра, «Ипотека-банк» АТИБ рейтинглари банкнинг молия бозоридаги чакана ва корпоратив  банк хизматлари, жумладан истеъмол ва ипотека кредитлари, пластик карталари, омонатлар, халқаро пул ўтказмалари, лизинг, кафолатлар ва инвестиция лойиҳаларини молиялаш соҳаларидаги кучли ўрнини акс эттиради.



«Moody's Investors Service» рейтинг агентлиги ижобий омиллар сифатида банкнинг капитал етарлилиги кўрсаткичларининг яхшиланишини, бир қарздорга нисбатан кредит концентрацияси даражасининг камайишини, кредит портфели долларлашувининг қисқаришини ҳамда ликвидлилик даражасининг ошишини эътироф этмоқда.

«Ипотека-банк» АТИБ Ўзбекистоннинг тўртта йирик банклари қаторига кириб, республиканинг барча ҳудудларини қамраб олган филиаллари ва бўлинмалари тармоғи орқали кенг турдаги банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.



Ipoteka bank Ipoteka-Bank missiyasi — oʼz aktsiyadorlari va bank mijozlari uchun eng yuqori darajadagi iqtisodiy qadriyatlarni yaratishdan iborat. Mijozlarga xizmat koʼrsatishning yuqori sifati va tanlangan bozorlardagi yetakchilik, kelajakdagi bank muvaffaqiyati uchun birinchi darajali ahamiyat kasb etadi.
Manba: Ipoteka bank
O'xshash yangiliklar
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi

Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi
Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

01.04.2024

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

Uzsanoatqurulishbank



Orphus tizimi