«Moody's» халқаро рейтинг агентлиги "Ипотека-банк" аксиядорлик тижорат ипотека банкининг миллий валютадаги депозит рейтингини «В2» дан «В1» даражагача оширди, хорижий валютадаги депозит рейтингини «B2» даражада тасдиқлади. Банкнинг барча рейтинглари "Барқарор" истиқболга эга.
“Moody's” рейтинг агентлиги таҳлилчиларининг фикрига кўра, “Ипотека-банк” АТИБ нинг рейтинглари банкнинг корпоратив ва чакана молия бозоридаги сезиларли улушини, жумладан аҳоли учун омонатлар ва ипотека кредитлари бўйича этакчи ўрни орқали банк тизимида муҳим аҳамиятга эгалигини акс эттиради.
“Moody's” рейтинг агентлиги ижобий омиллар сифатида банкнинг барқарор даромадлилик кўрсаткичларига ва йетарли даражадаги ликвид активларга эгалигини тасдиқлади. Банк мижозларининг депозитлари ва давлат маблағлари молиялаштиришнинг барқарор манбаи сифатида кўрилмоқда.
“Ipoteka-bank” АТИБ Ўзбекистоннинг тўртта йирик банклари қаторига кириб, республиканинг барча ҳудудларини қамраб олган филиаллар ва бўлинмалари тармоғи орқали кенг турдаги банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.
07.04.2026
Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi
26.03.2026
Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!
11.03.2026
5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri
«Moody's» халқаро рейтинг агентлиги Ипотека-банк рейтингини тасдиқлади