JET: Tap Swap yana bir notkoinmi? Batafsil

“Moody’s” Коронавирус пандемиясининг таъсирига қарамай Ўзбекистон банк тизимини барқарор деб баҳолади

13.04.2020
"Moody's" халқаро рейтинг агентлигининг 2020 йил 8 апрелда эълон қилинган ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси банк тизими прогнози "барқарор" даражада сақлаб қолинганини маълум қилинди. Бунда, республика банк тизимининг МДҲ мамлакатларига нисбатан Коронавирус пандемиясининг таъсирига бардошлироқ эканлиги асосий омил сифатида кўрсатилди. Экспертларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда давлат секторининг мамлакат иқтисодиёти ва банк тизимида салмоқли улушга эга эканлиги ва моддий захиралар яратганлиги коронавирус тарқалиши сабабли иқтисодий фаолият бузилишининг банкларнинг активлари сифатига бўлган таъсирини чеклайди. Мустаҳкам моддий захиралар ва олдинги катта даромадлар иқтисодий шароитнинг ёмонлашуви натижасида кўриладиган зарарларни қоплаш учун етарли ҳисобланади. Бироқ, давлат банкларидаги кредитларнинг ўсиши уларнинг ликвидлик захираларига нисбатан босимни кучайтиради. "Moody's" агентлиги фикрича қуйидаги омиллар Ўзбекистон банк тизимининг барқарорлигига ижобий таъсир қилиши кутилмоқда: - банк тизими кредит портфелида давлат корхоналарига берилган кредитлар устунлик қилиши ва ушбу қарз олувчилар давлатнинг ёрдамига суяниши мумкинлиги берилган кредитлар ишончлилигини ошириб, банклар активларининг сифати ёмонлашиши хавфини камайтиради; - республиканинг асосий савдо ҳамкор давлатлари, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия миллий валюталарининг сезиларли даражада қадрсизланишига қарамай, сўмнинг қиймати АҚШ долларига нисбатан барқарор бўлиб қолди. Бу, ўз навбатида, хорижий валютада ифодаланган активларнинг инфлясияга учраш хатарини чеклайди ва капитализасия даражасининг барқарорлигини таъминлайди; - ЯИМнинг 52 фоизи қийматига тенг захиралар билан Ўзбекистон ҳукумати мамлакат иқтисодиёти ва банк тизимини қoллаб-қувватлаш учун катта салоҳиятга эгадир. Шу билан бирга, агентлик томонидан қуйидаги салбий омиллар санаб Ўтилди: - Коронавирус пандемияси туфайли ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар иқтисодий фаолиятга салбий таъсир кўрсатади. Бундан биринчи навбатда кичик ва ўрта бизнес субектлари, жисмоний шахслар, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари чакана савдоси, умумий овқатланиш корхоналари, транспорт ва туризм соҳасига оид бизнес субектлари ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар зарар кўради; - банкларнинг миллий валютадаги омонатларини хорижий валютага конверсия қилиш натижасида омонатлар чиқиб кетишини олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатлари билан боғлиқ молиялаштириш харажатлари ошган сари Соф фоизли маржа (Нет интерест маргинс) камаяди. Бу, юқори захира тўловлари билан бирга, рентабелликни пасайишига олиб келади; - секторнинг ўртача ликвидлик коеффисиенти 2020 йил 1 март ҳолатига жами активларнинг қарийб 16 фоизини ташкил қилди. Давлат банкларида кредитлашнинг ўсиши ҳисобига ликвидлик захиралари босим остида қолади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi