Moody’s Investors Service халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон банк тизими бўйича барқарор прогнозни сақлаб қолди, деб ёзади «Газета.uz». Агентлик пресс-релизида айтилишича, прогноз ўзбек банклари фаолияти учун операция шароитлари қулай бўлиб қолиши ҳақидаги умидларни акс эттиради.
«Яхши диверсификацияланган экспорт даромадларига эга иқтисодиёт ўзбек банклари фаолияти учун қулай муҳитни юзага келтиради, — деди Moody’s агентлиги катта вице-президенти Ольга Ульянова. — Шу туфайли Ўзбекистон банк сектори қандайдир даражада қатор МДҲ мамлакатларига хос бўлган ўзгарувчанликдан ҳимояланган».Moody’s агентлиги қулай операция шароитларида ўзбек банкларидаги муаммоли кредитлар улуши прогноз даври (12—18 ой) мобайнида барқарор даражада: берилган кредитлар умумий ҳажмининг 4—5 фоизи даражасида қолишини кутмоқда. Бундан ташқари, рейтинг агентлиги прогноз қилишича, яқин бир-бир ярим йил ичида сектордаги зарар йиллик ҳисобда барча берилган кредитларнинг ўртача бир йиллик ҳажмининг 1,5 фоизидан ошмайди.
Манба - daryo.uz
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Moody’s Ўзбекистон банк тизими бўйича барқарор прогнозини сақлаб қолди