“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Ўқув маркази томонидан жорий йилнинг апрель-май ойлари давомида “МСФО – Халқаро молиявий ҳисоб стандартлари” бўйича раҳбар ходимлар учун 1 ойлик ўқув-курси ташкил этилди.
Ушбу ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3270-сонли қарори ижросини таъминлаш, хусусан банк-молия фаолияти соҳасидаги кадрларни “CFA” ва “АССА” бошқа халқаро ташкилотлар фаолиятини ўрганиш мақсадида амалга оширилди.
“Profi Traning” бизнес-мактаби тренери Ирина Хегай томонидан банкнинг 19 нафар раҳбар ходимларига 64 соатдан иборат бўлган “МСФО – Халқаро молиявий ҳисоб стандартлари” бўйича ўқув-курслари ташкил этилиб, ушбу курс давомида ходимларнинг малакалари оширилди.
Мазкур курс якунларига кўра банкнинг 19 нафар ходимларига МСФО сертификатлари топшири
лди.
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
МСФО – Халқаро молиявий ҳисоб стандартлари