JET: So'm yoki dollar omonatlari: O'zbekistonda qaysi biri foydaliroq? Batafsil

Нақд пул муомаласи бўйича шарҳ

19.01.2018
НАҚД ПУЛ МУОМАЛАСИ БЎЙИЧА ШАРҲ (2017 йил бўйича) 2017 йил давомида нақд пул муомаласи мамлакатимиз иқтисодиётида, шу жумладан пул-кредит соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар таъсирида ўзгариб борди. Бунда, 2017 йилнинг биринчи ярми давомида тижорат банклари кассаларидан нақд пул чиқимларининг умумий ҳажми банк кассаларига келиб тушган нақд пул миқдорига нисбатан сезиларли даражада кўпроқ бўлди. Хусусан, январь-июнь ойлари давомида банк кассаларига 11,8 трлн. сўм нақд пул тушган бўлса, банк кассаларидан амалга оширилган чиқим 17,1 трлн. сўмни ташкил этди. Натижада, муомаладаги нақд пуллар миқдори йил бошига нисбатан 5,3 трлн. сўмга ошиб, 2017 йилнинг 1 июль ҳолатига 18,6 трлн. сўмни ташкил этди. 2017 йилнинг иккинчи ярмида мамлакатимиз валюта бозорини эркинлаштириш бўйича дастлабки чораларнинг кўрилиши ва сентябрь ойидан бошлаб хорижий валютани сотиш ва харид қилишнинг эркинлаштирилиши нақд пул муомаласига ижобий таъсир кўрсатди. Нақд пулларни банк тизими орқали айланишини кўпайиши ва банкдан ташқари муомаладаги нақд пул миқдорини босқичма-босқич қисқариш жараёнлари кучайди. Батафсил
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

25.10.2024

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar

24.10.2024

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar



Orphus tizimi