JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Нақд пул муомаласи бўйича шарҳ

22.01.2018
(2017 йил бўйича) 2017 йил давомида нақд пул муомаласи мамлакатимиз иқтисодиётида, шу жумладан пул-кредит соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар таъсирида ўзгариб борди. Бунда, 2017 йилнинг биринчи ярми давомида тижорат банклари кассаларидан нақд пул чиқимларининг умумий ҳажми банк кассаларига келиб тушган нақд пул миқдорига нисбатан сезиларли даражада кўпроқ бўлди. Хусусан, январь-июнь ойлари давомида банк кассаларига 11,8 трлн. сўм нақд пул тушган бўлса, банк кассаларидан амалга оширилган чиқим 17,1 трлн. сўмни ташкил этди. Натижада, муомаладаги нақд пуллар миқдори йил бошига нисбатан 5,3 трлн. сўмга ошиб, 2017 йилнинг 1 июль ҳолатига 18,6 трлн. сўмни ташкил этди. 2017 йилнинг иккинчи ярмида мамлакатимиз валюта бозорини эркинлаштириш бўйича дастлабки чораларнинг кўрилиши ва сентябрь ойидан бошлаб хорижий валютани сотиш ва харид қилишнинг эркинлаштирилиши нақд пул муомаласига ижобий таъсир кўрсатди. Нақд пулларни банк тизими орқали айланишини кўпайиши ва банкдан ташқари муомаладаги нақд пул миқдорини босқичма-босқич қисқариш жараёнлари кучайди. Ўтган йил июль-декабрь ойларида банк кассаларига 27,7 трлн. сўм нақд пул тушган бўлса, банк кассаларидан амалга оширилган чиқим 28,6 трлн. сўмни ташкил этди. Натижада, июль-декабрь ойларида муомаладаги нақд пуллар миқдори 0,9 трлн. сўмга ошиши кузатилиб, бундай ўсиш сентябрь-декабрь ойлари давомида аҳолидан нақд валютани сотиб олиш ва пахта йиғим-терим мавсуми билан боғлиқ харажатлар ҳамда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақаларни оширилиши натижасида қўшимча 8,5 трлн. сўм миқдоридаги нақд пулга бўлган талабнинг юзага келиши билан изоҳланади. I. Нақд пулларнинг банк кассаларига келиб тушиши ҳолати Ўтган 2017 йилда банк кассаларига тушган нақд пуллар ҳажми 39,5 трлн. сўмни ташкил этди. Ушбу даврда жами нақд пул тушумларида товарларни сотишдан тушум улуши 47% (18,7 трлн. сўм), пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидан тушум – 15% (5,9 трлн. сўм), аҳолининг банк омонатларига жойлаштирган пуллари – 14% (5,6 трлн. сўм), солиқлар ва бошқа мажбурий йиғимлар – 11% (4,2 трлн. сўм), бошқа соҳалардан тушум – 13% (5,1 трлн. сўм)ни ташкил этди. Июль-декабрь ойларида банк кассаларига 27,7 трлн. сўм тушиб, январь-июнь ойларига нисбатан 15,9 трлн. сўм ёки 2,3 мартага кўпайди. Шундан, товарларни сотишдан тушган нақд пуллар ҳажми 7,8 трлн. сўм ёки 2,4 баробар, пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидан 2,4 трлн. сўм ёки 2,4 баробар, аҳолининг банк омонатларига топширган пуллари 800 млрд. сўм ёки 1,3 баробар, солиқлар ва бошқа мажбурий йиғимлар 2,5 трлн. сўм ёки қарийб 4 баробар ва бошқа соҳалардан тушумлар 2,4 трлн. сўм ёки 2,9 баробарга ошган. млрд.сўмда Нақд пул тушумлари бўйича2017 йил январь-июнь2017 йил июль-декабрьФарқиСуммадаФоиздаЖами тушум11 79327 71815 925235%Шу жумладан:Товарлар сотишдан тушум5 46713 2587 791242%Пуллик хизматлардан тушум17494 1462 397237%Солиқ ва бошқа мажбурий йиғимлардан тушум8633 3552 492389%Аҳоли омонатларидан тушум2 3943 190796133%Бошқа соҳалар (тадбиркорлик субъектлари) тушумлари1 3203 7692 449286% 2017 йилда жами нақд пул тушумида Тошкент шаҳрининг улуши 36%, Самарқанд 10%, Тошкент ва Фарғона вилоятларида 8%, Андижон, Наманган ва Хоразм вилоятларида 5%, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 4%, Навоий вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида 3%, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 2% ни ташкил этди. Мамлакатда валюта бозорининг эркинлаштирилиши нақд ва нақдсиз пул ўртасидаги тафовутга ва ишлаб чиқарувчилардан товарларни нақд пулсиз сотиб олишдаги мавжуд муаммоларга барҳам берилиши савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидаги субъектлар томонидан нақд пулларни банк кассаларига топширишини рағбатлантирмоқда. Натижада, нақд пулларни банк кассаларига келиб тушиши сентябрь ойидан бошлаб сезиларли даражада кўпайиши кузатилди. Шунингдек, импорт билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга хорижий валютани сотиб олиш имкониятини яратилиши уларнинг нақд пул тушумларини банк кассаларига топширилишини рағбатлантирмоқда. Хусусан, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан январь-июнь ойларида банк кассаларига ойига ўртача 187 млрд. сўм нақд пул топширилган бўлса, шундан 43 млрд.сўми (23%) қайтариб олинган. Сентябрь ойидан бошлаб якка тадбиркорларнинг банк кассаларидан олаётган нақд пуллари ҳажми ўзгармаган ҳолда топширилган нақд пуллари ойига ўртача 329,3 млрд. сўмни ташкил этди. Бу январь-июнь ойларида ўртача бир ойга нисбатан 142 млрд. сўмга (76%) ошди. Шунингдек, 2017 йил январь-июнь ойларида аҳоли томонидан банкларга ойига ўртача 350 млрд. сўм миқдоридаги нақд пуллар омонатларга қўйилган бўлиб, унинг 212 млрд. сўми (61%) шартномада кўрсатилган муддатларда қайтариб олинган ва 138 млрд. сўми банк ҳисобварақларида қолган. Октябрь-декабрь ойларида эса ойига ўртача 562 млрд.сўм миқдорида нақд пуллар топширилган бўлиб, шундан 246 млрд.сўми (44%) қайтариб олинган ва 316 млрд. сўми банк ҳисобварақларида қолган. Банк ҳисобварақларида аҳоли омонатлари қолдиғининг ўсишини "сўм"нинг хорижий валюта курсини барқарорлиги ва омонатларнинг ўз вақтида қайтариб олишлари, шунингдек аҳолининг хорижий валютага нисбатан миллий валютадаги депозитлардан кўпроқ реал даромадга эга бўлишга ишончи ортиши билан баҳолаш мумкин. Ўтган йилнинг июль-декабрь ойларида пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидан тушган нақд пуллар 4,1 трлн. сўмни ташкил этди. Бу январь-июнь ойларига нисбатан 1,4 марта (2,7 трлн.сўм)га кўпайди. Шундан, энергия ресурслари, сув таъминотини етказиб бериш ва истеъмол қилиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш борасидаги олиб борилаётган ишлар ушбу соҳадан тушган нақд пуллар ҳажми ошишини таъминламоқда. Иқтисодиётда нақд пулларнинг айланиши ва уларнинг ўзгариши ҳудудлардаги хизмат кўрсатиш секторининг (савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш) қай даражада ташкил этилгани билан боғлиқдир. II. Чакана товарайланма ҳолати ва унинг нақд пул айланмасига таъсири Статистика маълумотларига кўра, республика бўйича 2017 йил январь-ноябрь ойларида чакана товарайланма (умумий овқатланиш билан бирга) 95,7 трлн. сўмни ташкил этди. Тошкент шаҳрида товар айланмалари ҳажмининг юқорилиги (жами товарайланмадаги улуши 22,3%) йирик савдо мажмуалари, шунингдек, улгуржи савдо бозорларининг мавжудлиги ҳисобига нақд пулларнинг Тошкент шаҳридаги банкларга миграциясини кучайтирмоқда. Хўжалик субъектлари томонидан товарларни сотишдан тушган тушум пулларини банк ҳисобварақларига топширилиши пул маблағларини банклар орқали айланишини ва иқтисодиётда ҳисоб-китобларни шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади. Таҳлилларга кўра, 2017 йил январь-ноябрь ойларида савдо соҳасидан банк тизимига келиб тушган пуллар (45,6 трлн. сўм) чакана товарайланманинг 48% ини ташкил этиб, чакана товарайланманинг қолган қисми уюшмаган савдо (деҳқон, буюм бозорлари ва бошқалар) оборотига тўғри келмоқда. Валюта бозорини эркинлаштирилиши савдо соҳасидаги субъектларнинг ишлаб чиқарувчилардан товарларни нақд пулсиз тартибда сотиб олишдаги имкониятларини кенгайтириб, уларнинг савдо айланмаларининг реал ҳолатини акс эттирилишини ва оқибатда тушумларининг банк тизимига келиб тушишини кўпайишини таъминлаяпти. Жами чакана товарайланма январь-август ойларида ойига ўртача 8,5 трлн.сўмни ташкил этиб, унинг 3,9 трлн. сўми (46%) банк ҳисобварақларига келиб тушган бўлса, ноябрь ойига келиб чакана товарайланманинг 5,2 трлн.сўми (53%) банк ҳисобварақларига келиб тушган. млрд.сўмда Ойлар2017 йил январь-ноябрь ойларида чакана товар айланмаси (овқатланиш корхоналари билан бирга)2017 йил январь-ноябрь ойларида банк тизимига келиб тушган савдо тушумиБанк тизимига келиб тушган савдо тушумининг чакана товар айланмасидаги улуши (%)Январь6 7464 01660% Февраль 7 0783 36748%Март7 7013 78549%Апрель8 5963 67743%Май9 2274 02544%Июнь10 4003 86037%Июль6 5384 16564%Август10 0914 34643%Январь-август жами66 37731 42147%Сентябрь9 9824 32843%Октябрь9 3404 83252%Ноябрь9 9825 24953%Сентябрь-ноябрь жами29 30414 40949%Жами95 68045 64948% III. Банк кассаларидан нақд пул чиқимлари ҳолати Ўтган йилда банк кассаларидан чиқим қилинган нақд пуллар ҳажми 46 трлн. сўмни ташкил этди. Чиқим қилинган нақд пулларнинг 34% – ижтимоий тўловларга, 32% – иш ҳақи тўловларига, 15% – нақд чет эл валютасини сотиб олишга, 15% – аҳолининг банкдаги ҳисобварақларидан (омонатлар ва банк карталари) берилган нақд пулларга ва 4% – бошқа харажатларга тўғри келади. Жами чиқим қилинган нақд пуллар ҳажмида Тошкент шаҳрининг улуши 27%, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг улуши 73% ни ташкил этади. IV. Банк карталари билан ҳисоб-китоблар Бугунги кунда, иқтисодиётда нақд пуллар билан бир қаторда банк карталаридан товарлар ва хизматларни харид қилиш, тўловларни амалга ошириш учун кенг фойдаланилмоқда. Республика бўйича 2017 йилда товарлар ва хизматлар, шунингдек бошқа ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун банк карталари орқали тўловлар ҳажми 53 трлн. сўмни ташкил этиб, январь-июнь ойларида 29,0 трлн. сўмлик, июль-декабрь ойларида 24 трлн. сўмлик тўловлар амалга оширилди. Ўтган йил натижалари бўйича товарлар ва хизматлар, шунингдек бошқа тўловларда аҳолининг банк карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китобларнинг улуши 57% ни ташкил этди, июль-декабрь ойлари бўйича ўртача 46% бўлгани ҳолда январь-июнь ойларига (71%) нисбатан 25 бандга, январь ойига нисбатан эса 32 бандга кам бўлди. Банклар томонидан мижозларнинг банк карталаридан нақд пулларни исталган пайтда олиш имкониятларини кенгайтирилиши натижасида товар ва хизматлар, шунингдек бошқа тўловлар учун ҳисоб-китобларда нақд пуллар улушининг ортиши ҳисобига банк карталари билан ҳисоб-китоблар улушининг камайиб бориши кузатилмоқда. Банк карталари тизимидан фойдаланувчиларга янада қулай шароитлар яратиш, аҳоли гавжум жойларда банкоматлар тармоғини кенгайтириш мақсадида 2017 йил декабрь ойида қўшимча 159 та банкомат ўрнатилди, бу борадаги ишлар босқичма-босқич давом эттирилади ва жорий йилнинг I чораги мобайнида яна 150 та банкомат ўрнатилиб, уларнинг сони 595 тага етказилади.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Push30 sizga yangi yilni yorqin taassurotlar bilan boshlash imkoniyatini tuhfa qiladi!

14.11.2024

Push30 sizga yangi yilni yorqin taassurotlar bilan boshlash imkoniyatini tuhfa qiladi!

Ozon Oʻzbekistondagi faoliyatini kengaytirmoqda. Bu esa shuni anglatadiki, hech narsa sotmaydigan va ishlab chiqarmaydigan odamlar ham oʻz muvaffaqiyatli biznesini boshlashi mumkin.

07.11.2024

Ozon Oʻzbekistondagi faoliyatini kengaytirmoqda. Bu esa shuni anglatadiki, hech narsa sotmaydigan va ishlab chiqarmaydigan odamlar ham oʻz muvaffaqiyatli biznesini boshlashi mumkin.

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi



Orphus tizimi