Нобанк кредит ташкилотларининг активлари ўтган йили 33 фоиз ошди
Нобанк кредит ташкилотларининг жами активлари 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига 109 млрд сўмни ташкил этди ёки 2015 йил бошига нисбатан 33 фоиз ортди.
Уларнинг кредит қолдиғи йил давомида 38 фоиз ошди ва 96,3 млрд сўмга етди.
Нобанк кредит ташкилотларининг жами капитали 2015 йилда 27 фоиз ўсди ёки 81,7 млрд сўмга етди.
Нобанк кредит ташкилотлари жамғармалар (депозитлар) жалб қилиш ҳуқуқига эга эмас ва микромолиявий хизматларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
2016 йилнинг 1 январь ҳолатига республиканинг барча ҳудудларида 27 микрокредит ташкилоти ва 43 ломбард фаолият кўрсатмоқда.
Нобанк кредит ташкилотларининг активлари ўтган йили 33 фоиз ошди