JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Олий ўқув юртлари талабалари учун “Ўзингни ва пулларингни асра” мавзусида вебинар ўтказилди

08.04.2021
Жорий йил 7 апрель куни олий ўқув юртлари талабалари учун Марказий банк тўлов ташкилотлари билан биргаликда рақамли молиявий саводхонлик бўйича “Ўзингни ва пулларингни асра” мавзусида вебинар ташкил этди. Вебинарда Марказий банк ва Oson, Click, Payme тўлов ташкилотларининг малакали мутахассислари томонидан рақамли молиявий саводхонлик, электрон пуллар, замонавий рақамли молиявий технологиялар, шунингдек, молиявий хавфсизлик асослари ва молиявий фирибгарлик каби долзарб мавзулар батафсил ёритилди. Тадбир давомида спикерлар тўлов ташкилотлари мобиль иловаларининг функционал имкониятларини таъкидлаб ўтишди. Фирибгарликнинг кенг тарқалган турларига доир мисолларга алоҳида эътибор қаратилди. Сўзга чиққанлар веб-сайт ва ижтимоий тармоқларда молиявий фирибгарларни аниқлаб олиш бўйича амалий тавсиялар бериб ўтишди. Ҳар бир спикер тақдимотидан сўнг талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиб, рақамли молиявий хизматлар юзасидан ўз фикрларини билдириш имкониятига эга бўлдилар.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi