“Омадли бонус” акцияси қоидаларига ўзгартириш киритилди! Барчангизга маълумки, 2020 йилнинг 20 октябр санасидан эътиборан, "Туронбанк” АТБ жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги омонатларини фойдали сақлаш мақсадида “Омадли бонус” жамғарма депозитини жорий этиб, ютуқли акцияга старт берган эди. Унинг асосий шартлари банкнинг расмий сайтида келтирилган. (https://turonbank.uz/oz/press_center/action/omonatingizni-ikki-barobar-qilib-qaytarib-oling/) Банк Бошқарувининг 2020 йил 8 октябрдаги 84-сонли қарори билан “Туронбанк” АТБда жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги “Омадли бонус” ютуқли жамғарма депозити бўйича операцияларни амалга ошириш қоидалари”га ўзгартиришлар киритилди. Жумладан: 21 - бандга киритилган қўшимчалар: Акция ўтказиш даври тугагандан сўнг ушбу омонатга маблағлар қабул қилиш тўхтатилади. 22 - бандга киритилган таҳрирлар: Акция ғолиблари мазкур тартибнинг 35-банди талаблари асосида 2021 йил июнь ойининг 1-декадасида Random.org дастуридан фойдаланган ҳолда тасодифий танлов орқали аниқланади. 23 - бандга киритилган таҳрирлар: Танлов Бош банк томонидан тузилган махсус комиссия томонидан ўтказилади. 32 - бандга киритилган таҳрирлар: Акция соврин жамғармаси акцияда ғолиб бўлган мижознинг биринчи дастлабки омонатга қабул қилинган маблағи миқдорида белгиланади. (Тартибнинг 35-банди талаблари бажарилган ҳолда). 35 - бандга киритилган таҳрирлар: Ҳар бир филиал кесимида акция ўтказилиши учун камида 50 нафар омонатчидан маблағ қабул қилиниши лозим. Омонатчилар сони 50 нафарга етмаган филиалларда эса ушбу филиаллар мижозлари жамланган ҳолда умумий 1 та акция ўтказилиб, қатнашчилар ичидан 1 нафар ғолиб аниқланади. № Тартибнинг эски таҳрири Тартибнинг янги таҳрири 1 21-банд “Омадли бонус” ютуқли омонати акциясида иштирок этиш учун иштирокчилар «Туронбанк» AТБ филиалларида ушбу омонат турига 2020 йил 20 октябрдан 2021 йил 1 апрелгача бўлган акция ўтказилиш даврида маблағ қўйишлари ҳамда 2021 йилнинг 1 августига қадар омонат қолдиғининг энг кам миқдори 10 млн. сўмни ташкил этиши зарур (шу жумладан, онлайн омонат очган мижозлар ҳам киради). “Омадли бонус” ютуқли омонати акциясида иштирок этиш учун иштирокчилар «Туронбанк» AТБ филиалларида ушбу омонат турига 2020 йил 20 октябрдан 2021 йил 1 июн бўлган акция ўтказилиш даврида маблағ қўйишлари ҳамда 2021 йилнинг 1 августига қадар омонат қолдиғининг энг кам миқдори 10 млн. сўмни ташкил этиши зарур (шу жумладан, онлайн омонат очган мижозлар ҳам киради). Акция ўтказиш даври тугагандан сўнг ушбу омонатга маблағлар қабул қилиш тўхтатилади. 2 22-банд Акция ғолиблари ҳар бир филиал кесимида 2021 йил июн ойининг 1-ярмида Random.org сайтидан фойдаланган ҳолда тасодифий танлов орқали аниқланади. Акция ғолиблари мазкур тартибнинг 35-банди талаблари асосида 2021 йил Июн ойининг 1-ярмида Random.org сайтидан фойдаланган ҳолда тасодифий танлов орқали аниқланади 3 23-банд Танлов Бош банк томонидан ҳар бир филиал бўйича алоҳида ўтказилади. Танлов Бош банк томонидан тузилган махсус комиссия томонидан ўтказилади. 4 32-банд Акция соврин жамгармаси акцияда ғолиб бўлган мижознинг акцияда ютган омонати қолдиғининг 1 баравари миқдорида белгиланади (Бир марталик танлов асосида ҳар бир филиал кесимида 1 та ғолиб); Акция соврин жамғармаси акцияда ғолиб бўлган мижознинг биринчи дастлабки омонатга қабул қилинган маблағ миқдорида белгиланади. (Тартибнинг 35-банди талаблари бажарилган ҳолда). 5 35-банд Филиалда акция ўтказилиши учун камида 50 та омонатчидан маблағ қабул қилиниши лозим. Ушбу шартни бажармаган филиалларда акция ўтказилмайди. Ҳар бир филиал кесимида акция ўтказилиши учун камида 50 та омонатчидан маблағ қабул қилиниши лозим. Омонатчилар сони ушбу миқдорга етмаган филиалларда, барча филиаллар мижозлари сони жамланган ҳолда 1 марталик акция ўтказилган ҳолда ғолиб аниқланади.
Turon bank
«Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
“Омадли бонус” акцияси қоидаларига ўзгартириш киритилди!