Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Инфляция ва бозордаги ҳолатни инобатга олиб, пруденциал чоралар ва пул-кредит сиёсати инструментларидан фойдаланган ҳолда банкларда оқилона фоиз сиёсатини юритишни рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорига асосан, янги мижозлар учун омонатлар фоиз ставкаларида тегишли ўзгаришлар амалга оширилади.
Бунда:
Жисмоний шахслардан миллий валютада қабул қилинадиган омонатлар – 18 фоиз;
Юридик шахслардан миллий валютада қабул қилинадиган депозитлар – 16 фоиз.
Шу билан бирга, жорий йилнинг 1 июлгача бўлган вақт мобайнида омонатга ўз маблағларини юқори фоизларда қўйган омонатчиларимизнинг фоиз ставкалар сақланиб қолинади.
Шунингдек, банк томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича қуйидаги фоиз ставкалари белгиланди:
Жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган кредитлар – 22-24 фоиз;
Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга миллий валютада ажратиладиган кредитлар – 21 фоиз;
Тадбиркорлик субъектлари учун хорижий валютада ажратиладиган кредитлар - 8 фоиз бўлган мақбул ставкаларда ажратилади.
Батафсил маълумот билан “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг расмий сайтида танишишингиз мумкин.
11.03.2026
5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri
04.03.2026
CAFA va Sun’iy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi hamkorlik Memorandumini imzoladi
26.02.2026
Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda
Омонатлар ва кредитлар фоизларига тегишли ўзгаришлар амалга оширилади