JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Онлайн ва масофавий хизматлар доим актуал!

18.01.2022
Онлайн ва масофавий хизматлар доим актуал! Хабарингиз бор, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари кескин ортиб, янги омикрон штамми қайд этилгандан сўнг COVID-19га қарши кураш бўйича карантин чоралари кучайтирилди. Яъни, жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш ҳамда шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш яна бир карра актуаллашди. Айни шу кутилмаган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда Туронбанк мижозларга ўзининг қулай онлайн ва масофавий хизматларини таклиф этади. Онлайн халқаро пул ўтказмалари тизими: “Юнистрим” орқали жўнатилган маблағларни тўғридан-тўғри “UzCard” карталарига миллий валютада қабул қилиш мумкин. “Contact” тизими орқали юборилган пулларни хорижий валютада банкнинг “Mastercard”, миллий валютада эса “UzCard” карталарига онлайн қабул қилиш мумкин.  “Золотая Корона” тизими орқали мижознинг телефон рақамига хорижий валютада пул жўнатмасини амалга ошириш имконияти мавжуд. Келган маблағларни эса Туронбанкнинг “Mastercard” картаси кирим қилишингиз мумкин. “MoneyGram”, “Western Union”, “Contact”, “Unistream”, “Азия Экспресс” тизимларидан келган маблағларни “MyTuron” мобил иловаси орқали “UzCard”, “Humo” ва “Mastercard” карталарига миллий ҳамда хорижий валютада кирим қилишингиз мумкин. Пластик карточкаларга онлайн буюртма бериш ва бепул етказиш: www.turonbank.uz расмий сайти орқали “UzCard”, “Humo” ва “Mastercard” карталарига онлайн буюртма беришингиз мумкин. Карталар сизнинг яшаш манзилингизга бепул етказиб берилади. Тўловларни онлайн амалга ошириш: “MyTuron” мобил иловаси орқали 24/7 режимида 300 дан ортиқ хизмат турлари учун тўловларни онлайн амалга ошириш имконияти мавжуд. Коммунал ва бошқа тўловларни бажариш, кредит қарздорлигини сўндириш, онлайн омонат очиш, картадан – картага пул ўтказиш, QR – хизматлари, “Humo” карталарига смс-хабарнома ёқиш ва “UzCard” карталарининг маҳфий кодини блокдан чиқариш каби қатор функциялар шулар жумласидандир. “Mastercard” карталари ўртасида онлайн пул ўтказиш: “MyTuron” иловаси орқали Туронбанкнинг “Mastercard” карточкалари ўртасида АҚШ долларида пул ўтказмаларини 24/7 режимида амалга ошириш имконияти яратилган. Бунинг учун пул қабул қилувчи инсоннинг карта рақамини билишингизнинг ўзи кифоя. Бу амалиёт орқали бир кунда 50 минг АҚШ долларигача пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин. Юридик шахслар учун онлайн хизматлар: Туронбанкнинг “BankMijoz” дастури орқали онлайн конвертация амалиётини бажариш ва тўлов топшириқномаларини амалга ошириш имкониятлари яратилган. Давлат портали gov.uz ёрдамида эса ташқи шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ҳам мумкин. Туронбанк тақдим этаётган масофавий ва онлайн хизматлар билан MyTuron ва TuronBusiness иловалари орқали фойдаланишингиз мумкин. Ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғига бефарқ бўлманг!
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi