JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Овердрафт кредити бериш йўлга қўйилди

01.08.2017
Тижорат банкларида жисмоний шахсларга пластик карточкаси орқали овердрафт кредити бериш тартиби йўлга қўйилди. Марказий банк овердрафт кредитига банк пластик карточкаси сақловчисига товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловларни амалга оширишда банк пластик карточкаси ҳисобварағидаги қолдиқ маблағидан ортиқ миқдордаги маблағни ишлатиш ҳуқуқини берувчи кредитлашнинг қисқа муддатли шакли, деб таъриф берди. Овердрафт кредити тижорат банки томонидан иш ҳақи, шунингдек пенсия тўловлари ҳисоб-китоби учун эмиссия қилинган банк пластик карточкаси орқали мижоз ва банк ўртасида тузилган шартнома асосида берилади. Кредитнинг бу туридан фойдаланиш учун мижоз банкка ариза билан бирга паспорт нусхаси, даромади тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади. Овердрафт мижознинг даромадлари тўғрисидаги маълумотдан келиб чиққан ҳолда ўртача ойлик иш ҳақининг (пенсиянинг) 3 баробаригача бўлган миқдорда 12 ойгача муддатга қайта тикланадиган (револьвер) шаклда, овердрафт шартномасига илова қилинган жадвалга мувофиқ босқичма-босқич қайтариш шарти билан берилади. Шу ўринда эслатмоқ жоизки, ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига мувофиқ аниқланади. Овердрафт бўйича йиллик фоиз ставкаси миқдори банк ва мижоз ўртасида тузилган шартнома асосида белгиланади ва ишлатилган маблағ учун ҳисобланади. Шартнома маблағлар фойдаланилган кундан бошлаб кучга киради. Мижознинг даромадлари ўзгарган тақдирда шартномага тузатишлар киритилиши мумкин. Овердрафт шартномаси томонлардан бири иккинчи томонни шартнома муддати тугашидан камида 30 кун олдин хабардор этмаса, шартнома кейинги 12 ойга узайтирилган ҳисобланади. 
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi