JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Пандемия даврида кредит қарздорликлари бўйича қатор қулайликлар яратилди

10.07.2020
Марказий банк коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда пандемия даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни пасайтириш мақсадида вақтинчалик тартиб ишлаб чиқди ва ижро учун барча тижорат банкларига юборди. Мазкур тартибга кўра, коронавирус пандемиясининг оқибатида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит тўловлари муддати қарздорнинг пул оқими таҳлилидан келиб чиқиб, томонларнинг келишувига кўра жорий йилнинг 1 октябрига қадар узайтирилади. Хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши жорий этилган кучайтирилган тартиб ҳамда аҳоли эркин ҳаракатланишининг чеклангани инобатга олиниб, банкларда кредит тўлов муддатини узайтириш бўйича юбориладиган мурожаатларни масофавий қабул қилиш тизими (жумладан, веб-сайт, интернет-банкинг, мобиль илова, колл-марказ ва бошқа мулоқот воситалари ёрдамида) жорий этилди. Шу билан бирга, карантиннинг бошланғич даврида аҳолининг кредитлари бўйича навбатдаги тўлов муддатларини узайтириш, қарздорларни ортиқча безовта қилмаслик учун банклар томонидан шартномаларга бир томонлама ўзгартириш киритиш автоматик равишда амалга оширилди.Натижада кўп сонли аҳолини имкон қадар банк биносига шахсан ташриф буюриш мажбуриятидан озод этиб, уларга “уйда қолиш” имконияти яратиб берилди. Қарздорларга яратилган қулайликлардан яна бири – барча банкларга коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилган даврда кредит бўйича тўловлар муддати ўтганлиги ва улар муддатларининг узайтирилганлиги учун мижозларга жарима чораларини қўлламаслик, шунингдек, ундирувни кредитларнинг таъминотига қаратмаслик юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шу ўринда, коронавирус пандемияси оқибатида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари пул оқимларининг кескин камайиши банкларнинг молиявий ҳолатига салбий таъсирини камайтириш мақсадида тўлов муддати узайтирилган кредитларнинг ҳисобини баланснинг “шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар ҳисобварағи”га ўтказмаслик, бу кредитлар сифати таснифини ёмонроқ тоифага ўзгартирмаслик ва улар бўйича қўшимча заҳира ташкил этмасликка рухсат берилди. Бундан ташқари, банклар тадбиркорлик субъектларининг ишбилармонлик фаоллигини ошириш, уларнинг пул оқимларида вужудга келган узилишлар ўрнини қоплаш мақсадида айланма маблағларини тўлдириш учун 9 ойгача бўлган муддатга қайта тикланадиган револьвер кредитларини ажратмоқда. Шунингдек, банкларда кредитлаш жараёнларини соддалаштириш, кредит ҳужжатларини марказлашган тартибда ва тезкор кўриб чиқиш ҳамда инсон омилини камайтириш мақсадида: - аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш бўйича қарорларни бир бўғинда қабул қилиш мақсадида андеррайтерлар хизмати жорий қилинмоқда; - аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига чакана кредитларни ягона шартлар асосида фақат модулли кредитлар асосида ажратилиши йўлга қўйилди; - таклиф этилаётган кредит маҳсулотларининг рўйхати банкларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилмоқда; - аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига онлайн шаклда кредит олиш имкониятлари яратилди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Push30 sizga yangi yilni yorqin taassurotlar bilan boshlash imkoniyatini tuhfa qiladi!

14.11.2024

Push30 sizga yangi yilni yorqin taassurotlar bilan boshlash imkoniyatini tuhfa qiladi!

Ozon Oʻzbekistondagi faoliyatini kengaytirmoqda. Bu esa shuni anglatadiki, hech narsa sotmaydigan va ishlab chiqarmaydigan odamlar ham oʻz muvaffaqiyatli biznesini boshlashi mumkin.

07.11.2024

Ozon Oʻzbekistondagi faoliyatini kengaytirmoqda. Bu esa shuni anglatadiki, hech narsa sotmaydigan va ishlab chiqarmaydigan odamlar ham oʻz muvaffaqiyatli biznesini boshlashi mumkin.

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi



Orphus tizimi