Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стинпендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ барча турдаги пенсиялар мамлакатимиз ҳудудида ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда берилиши кўзда тутилган.
Шу билан бирга амалдаги қонунчиликка мувофиқ маблағларни пластик карталарга ўтказиш ихтиёрий равишда фуқароларнинг Бюджетдан ташқари пенсия фонди бўлимларига топширган аризаларига биноан кўчирилади. Шундан сўнг Бюджетдан ташқари пенсия фонди бўлими фуқаронинг аризасида кўрсатилган маблағларни банкка ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 354-моддасига асосан фуқаролар ва юридик шахслар шартномалар тузишда мустақилдирлар.
Бинобарин, пенсия пулларининг тўлиқ ёки бир қисмини пластик картага ўтказиш учун фуқаро Бюджетдан ташқари пенсия фондининг ўзи истиқомат қилаётган тумандаги бўлимига мурожаат қилиши лозим.
Манба - cbu.uz
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Пенсия пулини олиш шаклини пенсионерларнинг ўзлари белгилайди