Пластик карточкадан фойдаланувчиларга қулайликлар кенгайди

01.03.2016


Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда “сўм” пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари амал қилиши лозим бўлган тарифларнинг янги режасини ишлаб чиқди.

Ушбу талаблар мамлакатимиз Президентининг «Банк пластик карточкалари асосида ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори доирасида қабул қилинди.

“Жорий йилнинг 1 мартидан кучга кирадиган янги тариф режасига кўра, банклар томонидан жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари ҳисобварағидаги қолдиқ маблағларга ҳисобланадиган фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси (9%) дан кам бўлмаган миқдорда белгиланди, - деди Марказий банкнинг Пул муомаласи департаменти директори ўринбосари Фахриддин Бобоев. - Ҳозирга қадар пластик карточкадаги қолдиқ маблағлар тижорат банклари томонидан Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг йиллик 1 фоизи миқдорида капиталлаштирилар эди”.

Эндиликда жисмоний шахслар пластик карточкаларининг (иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендия ва оилавий карточкалар, шу жумладан корпоратив карточкалар) фойдаланиш муддати тугаганда қайта эмиссия қилишда (алмаштиришда) банк хизмати ҳақи ундирилмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.

Шунингдек, банк эмитентидан қатъи назар, жисмоний шахснинг пластик карточкасидаги маблағлар бошқа бир жисмоний шахс пластик карточкасига ўтказилганда ёки кирим қилинганда банк хизмати ҳақи ундирилмайди.

“Буни оддий қилиб айтсак, - дея давом этди Ф.Бобоев, - А банкнинг мижози ўз пластик карточкасидаги пулларни Б банкнинг мижози бўлган шахс пластик карточкасига исталган ҳудудда ўтказиш  имконига эга бўлди. Ҳозирга қадар бу тарзда, яъни бир банкнинг мижози иккинчи бир банк мижозига пул ўтказиши техник сабабларга кўра амалга оширилмас эди. Бу каби қулайлик, шубҳасиз, нақд пулга бўлган талабни камайтириб, пул айланишининг тезлашишига шароит яратади”.

Шунингдек, янги тарифлар режасида тадбиркорлик субъектларига ҳам қатор қулайликлар яратилган. Масалан, улар учун корпоратив пластик карточка эмиссия қилинганда банк хизмати ҳақи Марказий банк расмий курси бўйича 5 еврогача пасайтирилди. Илгари бу миқдор мижоз билан келишув асосида 20 еврогача этиб белгиланган эди.

Янги тарифлардаги яна бир ўзгариш юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорнинг шикастланган ва йўқотилган корпоратив карточкалари билан боғлиқ. Яроқсиз ва йўқолган корпоратив карточкалар янгисига алмаштириб берилаётганда банк 10 еврогача (илгари 25 еврогача) хизмати ҳақи ундиради.

Ф.Бобоевнинг таъкидлашича, банклар томонидан пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига яратилаётган қулайликларни кенгайтириш борасидаги изланишлар келгусида ҳам изчил давом эттирилади.


BRB
O'xshash yangiliklar
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi

Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi
Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

01.04.2024

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

Uzsanoatqurulishbank



Orphus tizimi