Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда “сўм” пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари учун амалдаги тавсиявий тарифлар режасига айрим ўзгариш ва қўшимчалар киритди.
Ушбу ўзгариш ва қўшимчалар мамлакатимиз Президентининг “Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ва “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони доирасида қабул қилинди. Жорий этилган тариф режасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўлов терминаллари учун тўлайдиган ижара ҳақи илгари мос равишда 5 ва 2,5 еврогача эквивалентда ўрнатилган бўлса, эндиликда улар сўмга ўтказилиб, мос равишда 25 минг ва 15 минг сўм этиб белгиланди.
Батафсил
Пластик карточкалар бўйича тарифлар режаси янгиланди