“Аллавий-бону-коммунал” ХУЖМШга кредит ажратилиши юзасидан Ипотека-банкка қилинган дастлабки мурожаати ҳамда ХУЖМШнинг 2020йил 25 декабрдаги 15/3592-сонли аризасига асосан, кредит ҳужжатлари Бош банкнинг андеррайтинг бўлими томонидан кўриб чиқилган.
Кредит шартномаси тузиш юзасидан такдим қилинган хужжатларда жиддий камчиликлар бўлгани боис, банк коллегиал органи томонидан кредит ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинмаган ва “Аллавий-бону-коммунал” ХУЖМШнинг кредит аризаси ижросиз қайтарилган. Бу тўғрисида банк томонидан “Аллавий-бону-коммунал” ХУЖМШга ёзма хабар берилган.
Қурувчи Сергели филиал бошқарувчиси қабулида бўлганида бошқарувчи томонидан ҳеч қандай ваъда берилмаганини, туман ҳокимияти коммунал бўлими ходимлари томонидан оғзаки топшириқ бўлгани учун ишни бошлаб юборганини тасдиқлаган.
Шундан кўп ўтмай, 2021 йил март ойларида “QALAMPIR.UZ” сайтига 11-уй аҳолиси томонидан мурожаат бўлган, мурожаатда кўп қаватли уйнинг томини ёпиш учун банк томонидан кредит вақтида ажратилмай, пайсалга солиб келаётгани айтиб ўтилган. Мурожаат юзасидан банкка ташриф буюрган “QALAMPIR.UZ” таҳририятига филиал ходимлари томонидан ХУЖМШга нима сабабдан кредит ажратилмаганлиги тўғрисида ёзма хат берилганлиги таъкидланган.
Ҳолат атрофлича ўрганилмасдан, томонлар манфаати ҳисобга олинмасдан, “QALAMPIR.UZ” 2021 йил 10 апрелда “Обод маҳаллами ё барбод маҳалла? Ипотека-банк ажратмаган кредит сабаб Сергелидаги уйлар сув остида қолмоқда” номли мақола чоп этилган.
Шу ўринда “Ўзбекистон журналистлари касб этикаси кодекси”га мувофиқ:
-Ўзи тарқатаётган ахборотнинг ишончлилигини текшириш ва холис ахборот тақдим этиш журналистнинг мажбуриятидир.
Шунингдек:
-Журналист ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилган ахборотнигина тарқатади ва шарҳлайди. (камида иккита мустақил манба орқали ахборотни текшириб кўриши тавсия этилади) (4-банд Ахборотнинг ишончлилиги)
-Ишончсиз ва далилларга асосланмаган ахборот тарқатган тақдирда журналист зудлик билан ўз хатосини тан олиши, узр сўраб, хатосини тузатиш чорасини кўради. (4-банд Ахборотнинг ишончлилиги)
Барча оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишга ҳамиша тайёрлигимизни ҳамда улардан жараёнларга холисона ёндашишларини сўраб қоламиз.
“QALAMPIR.UZ” “Обод маҳаллами ё барбод маҳалла? Ипотека-банк ажратмаган кредит сабаб Сергелидаги уйлар сув остида қолмоқда” номли мақола юзасидан Расмий муносабат