JET: Kartadan kartaga 200 million so'mni komissiyasiz o'tkazish mumkinmi? Batafsil

"BANKEXPO-2016" кўргазмаси ғолиблари тақдирланди

22.04.2016
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Ўзбекистон банклари ассоциацияси ва Ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган банк технологиялари, ускуналари ва хизматлари "BankExpo-2016” IХ миллий кўргазмаси ниҳоясига етди. Бу йирик анжуманга 48 мингдан ортиқ тадбиркорлар, хорижий инвестор ва экспертлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, аҳоли ва пойтахтимиз меҳмонлари ташриф буюрди. Улар замонавий ахборот технологиялари асосида янги хизматлар, жумладан депозит турлари ва кредит маҳсулотлари батафсил маълумотлар олдилар. Тижорат банклари томонидан яхши деб топилган 1 000 дан ортиқ лойиҳаларга имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлари ва қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди. Кўргазма ниҳоясида ташкилотчилар томонидан таъсис этилган номинациялар бўйича ғолиб банкларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра: 1. “Тадбиркорларнинг энг яхши ҳамкори ва ишончли таянчи” - Трастбанк” хусусий акциядорлик банки. 2. "Хорижий кредит линияларини жалб этаётган энг яхши банк" - «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банки. 3. “Энг яхши микрокредитлаш хизмати” - «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки. 4. “Мижозларга сифатли хизмат кўрсатувчи энг яхши банк” - “Ориент Финанс” хусусий акциядорлик тижорат банки. 5. “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи энг яхши банк” - «Агробанк» акциядорлик тижорат банки. 6. “Кичик бизнес субъектларининг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи энг яхши банк” - акциядорлик тижорат Қишлоқ қурилиш банки 7. “Таълим муассасалари битирувчиларини қўллаб-қувватловчи энг яхши банк” - “Асака” акциядорлик тижорат банки. 8. “Энг фаол инвестицион банк” - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки. 9. “Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватловчи энг яхши банк” - Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки 10. “Ҳудудларда фаолиятини кенгайтираётган энг яхши банк” - “ASIA ALLIANCE BANK” хусусий акциядорлик тижорат банки 11. “Сўров натижаларига кўра энг кўп овоз тўплаган банк” - «Ипак Йўли» акциядорлик инновация тижорат банки 12. “Қишлоқ фаровонлигига қўшаётган ҳиссаси учун” - «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки 13. “Инновацион ғояларни қўллаб-қувватлашга интилувчан энг яхши банк”- «Капиталбанк» акциядорлик тижорат банкини. 14. “Мижозларга масофадан хизмат кўрсатувчи энг яхши банк” - акциядорлик тижорат «Алоқабанк». 15. "Соғлом она ва бола йили" давлат дастурининг ижросида энг фаол иштирок этаётган банк - Чет эл капитали иштирокидаги «Савдогар» акциядорлик тижорат банки. 16. "Соғлом она ва бола йили" давлат дастурининг ижросида фаол иштирок этаётган банк филиали - чет эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” акциядорлик тижорат банкининг Урганч филиали. 17. "Касб-одоб кодексига риоя этувчи энг яхши банк" - «Ипак Йўли» акциядорлик инновация тижорат банки. 18. “Хорижий инвесторларни қўллаб-қувватловчи энг яхши банк” - «КДБ Банк - Ўзбекистон» акциядорлик жамияти. 19. “Банк - мижоз учун” номинацияси ғолиби - “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки. 20. “Энг яхши стенд дизайни” - «Капиталбанк» акциядорлик тижорат банки. 21. “Энг яхши реклама компанияси” - “ASIA ALLIANCE BANK” акциядорлик тижорат банки. 22. “Энг яхши ахборот билан таъминланган стенд” - «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки. 23. «Энг кўп ташриф буюрилган стенд» - “Ориент Финанс” Хусусий акциядорлик тижорат банки. 24. “Энг яхши стенд персонали хизмати” – «Агробанк» акциядорлик тижорат банки. 25. "Энг яхши техник жихозланган стенд" – «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки. 26. "Янги иш ўринларини яратишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватловчи энг яхши банк" - “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки. 27. “BankExpo-2016 кўргазмасининг энг фаол иштирокчиси” - Акциядорлик тижорат «Алоқабанк» номинациялари бўйича ғолиб топилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар ва микрокредитлар ҳажмини ўсишини таъминлаган тижорат банкларининг ҳудудий бўлинмалари ўртасида “Тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаётган энг яхши ҳудудий банк филиали” номинацияси бўйича «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкининг Сергели филиали, “Ориент Финанс” Хусусий акциядорлик тижорат банкининг Яккасарой филиали, Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки Бўстонлиқ филиали ғолиб топилди. Манба - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi