JET: Endi komissiyasiz kartadan kartaga 57 mln so'mgacha o'tkazish mumkin Batafsil

"Ипотека-банк" АТИБ томонидан жалб этилган хорижий кредит линиялари ҳисобидан қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

01.04.2021

"Ипотека-банк" АТИБ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида фаолият юритаётган “VAZIR-TABANKUL” Маъсулияти Чекланган Жамиятига, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги кредит линияси ҳисобидан 700 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилган бўлиб, бу маблағлар замонавий энергия тежамкор иссиқхоналар технологиялари ва жиҳозларини сотиб олиш учун йўналтирилади. Умумий қиймати 1,0 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлган мазкур лойиҳадан мақсад 2 гектар майдонда замонавий иссиқхоналар ташкил қилиш ҳамда ташқи бозорда талаб юқори бўлган, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан иборатдир. Ҳозирда 20 дан ортиқ янги иш ўринлари мавжуд бўлиб келгусида ушбу лойиҳа орқали иссиқхоналар майдонларини кенгайтириш ҳамда кўплаб маҳаллий ёшларни иш билан таъминлашни мақсад қилган.

Яна бир лойиҳа Фарғона вилояти Бағдод туманида жойлашган “UNSIN –AYA BOG’DOD” фермер хўжалигида амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳага Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро Жамғармасининг кредит линияси ҳисобидан молиялаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 3,0 млрд.сўмдан ортиқни ташкил этади. Лойиҳадан мақсад, вилоятда чорвачиликни кенгайтириш хусусан, йирик шохли чорва молларини сотиб олиш ва ички бозорга сифатли сут маҳсулотлари етказиб беришдан иборатдир. Ҳозирда Польша давлатидан 99 бош наслли чорва моллари сотиб олиниб, 10 дан ортиқ янги иш ўрни шакллантирилди.

Навбатдаги лойиҳа Наманган вилояти Чуст тумани Резаксой сув омборидаги “Fishers Gold Group” фермер хўжалиги томонидан амалга оширилмоқда. Бу лойиҳа Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки кредит линияси ҳисобидан ажратилган бўлиб, лойиҳадан мақсад ушбу ҳуддудда балиқ маҳсулотларини етиштириш ва кўпайтиришдан иборат. Лойиҳанинг умумий миқдори 6,0 млрд.сўмдан ортиқ бўлиб, балиқ етиштиришда асосий восита – садок мосламаларини харид қилиш учун йўналтирилади. Лойиҳа доирасида интенсив усулда балиқ етиштириш мақсадида 200 дона қафас(садок) сотиб олиш ва 300 тоннадан ортиқ балиқ маҳсулотларини етиштириш мақсад қилинган. Аҳолининг ушбу маҳсулотга талаби юқорилигини инобатга олиб, интенсив усулда балиқ етиштиришни кўпайтириш ҳамда халқимиз дастурхонига сифатли балиқ маҳсулотларни етказиб беришни кўзлаган мазкур лойиҳа орқали 5 та янги иш ўрни шакллантириши режалаштирилган.


Ipoteka bank Ipoteka-Bank missiyasi — oʼz aktsiyadorlari va bank mijozlari uchun eng yuqori darajadagi iqtisodiy qadriyatlarni yaratishdan iborat. Mijozlarga xizmat koʼrsatishning yuqori sifati va tanlangan bozorlardagi yetakchilik, kelajakdagi bank muvaffaqiyati uchun birinchi darajali ahamiyat kasb etadi.
Manba: Ipoteka bank
O'xshash yangiliklar
Kapitalbank Top EmployersInstitute talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi ish beruvchisi maqomini yana bir bor tasdiqladi

07.07.2025

Kapitalbank Top EmployersInstitute talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi ish beruvchisi maqomini yana bir bor tasdiqladi

SQB mahalla bankiri — eng muhim paytda yoningizda

03.07.2025

SQB mahalla bankiri — eng muhim paytda yoningizda

SQB Insurance aksiyasi: Yozgi imkoniyatlarni qo‘ldan boy bermang!

03.07.2025

SQB Insurance aksiyasi: Yozgi imkoniyatlarni qo‘ldan boy bermang!



Orphus tizimi