JET: Qaysi banklar eng yuqori foizli va to'ldiriladigan omonatlarni taklif qilmoqda? Batafsil

"Ипотека-банк" АТИБ томонидан жалб этилган хорижий кредит линиялари ҳисобидан қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

01.05.2021

Бугунги кунда "Ипотека-банк" АТИБ томонидан хорижий кредит линиялари ҳисобидан қатор лойиҳалари амалга ошириб келинмоқда. 

Хусусан, Самарқанд вилоятидаги умумий қиймати 1,3 млрд.сўмлик  чорвачилик фаолиятини кенгайтириш лойиҳаси учун Осиё тараққиёт банки  кредит линияси ҳисобидан 100 бош наслли чорва молларини сотиб олиш учун 800 млн.сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилиб, Қозоғистон давлатидан 100 бош наслли чорва моллари сотиб олиб, ички бозорни гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган талабни қондириш ва 6 та янги ишчи ўрни яратиш мақсад қилинган.

Шунингдек, Тошкент вилоятидаги лойиҳа бўйича Осиё тараққиёт банки  кредит линияси маблағлари ҳисобидан (умумий қиймати 700 млн.сўмлик  чорвачилик фаолиятини кенгайтириш) 500 бош майда шохли  қора моллар (қўй) сотиб олиш йўлга қўйилган. 

Шу билан бирга, Сурхондарё вилоятидаги жами қиймати 600 минг АҚШ доллари бўлган лойиҳа учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки кредит линияси ҳисобидан 1,5 гектар майдонга мўлжалланган замонавий энергия тежамкор иссиқхона технологиялари ва жиҳозларини сотиб олиш учун 400,0 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш ҳамда лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 20 та янги ишчи ўрни яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Наманган вилоятидаги ерёнғоқ махсулотларини қайта ишлашни ташкил қилиш мақсадида ускуналар сотиб олиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳа учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки кредит линияси ҳисобидан 1,0 млн АҚШ доллари миқдорида (лойиҳа умумий қиймати 1,4 млн АҚШ доллари) кредит ажратиш натижасида махаллий ерёнғоқларни қайта ишлаб, йиллик ўртача 3,5  млн. АҚШ долларлик махсулот экпортини йўлга қўйиш, 12 та ишчи ўрин яратиш мақсад қилинган.

Ipoteka bank Ipoteka-Bank missiyasi — oʼz aktsiyadorlari va bank mijozlari uchun eng yuqori darajadagi iqtisodiy qadriyatlarni yaratishdan iborat. Mijozlarga xizmat koʼrsatishning yuqori sifati va tanlangan bozorlardagi yetakchilik, kelajakdagi bank muvaffaqiyati uchun birinchi darajali ahamiyat kasb etadi.
Manba: Ipoteka bank
O'xshash yangiliklar
 Kapitalbank investitsiyalari – O‘zbekiston yoshlari kelajagiga sarmoya

30.06.2025

Kapitalbank investitsiyalari – O‘zbekiston yoshlari kelajagiga sarmoya

Savdo, fintex va «yashil» loyihalar: Octobank Xitoy bilan hamkorlikni qanday yo‘lga qo‘ymoqda

24.06.2025

Savdo, fintex va «yashil» loyihalar: Octobank Xitoy bilan hamkorlikni qanday yo‘lga qo‘ymoqda

Paynet kompaniyasining alyansi Xalq banki bilan hamkorlik orqali mustahkamlanmoqda

16.06.2025

Paynet kompaniyasining alyansi Xalq banki bilan hamkorlik orqali mustahkamlanmoqda



Orphus tizimi