Мижозларимиз ва аҳоли учун 2019 йил 1 августдан бошлаб жисмоний шахслар учун мўлжалланган янги турдаги омонатлар жорий қилингани маълум қиламиз.
Ушбу омонат турлари билан танишинг!
“Элегант” миллий валютадаги муддатли омонат тури
Ушбу омонатга пул маблағлари банк филиаллари кассалари орқали жисмоний шахслардан нақд ва нақдсиз пул шаклда (жумладан, жисмоний шахснинг пластик картасидан) қабул қилинади ҳамда омонатчилар ўзларининг банкдаги мавжуд омонат маблағларини ушбу омонатга қайта расмийлаштиришлари мумкин.
муддат – 12 ой;
фоизи – йиллик 20%.
Омонатга фоизлар кассага дастлабки омонат маблағи келиб тушган куннинг кейинги кунидан бошлаб, омонатчи ҳисобварағидан ўчирилишидан олдинги кунга қадар ҳисобланади. Фоизлар бўйича даромад омонат муддати тугагунга қадар ҳар ойда берилади. Омонат фоизлари капитализация қилинмайди.
“Чорак” миллий валютадаги муддатли омонат тури
Ушбу омонатга пул маблағлари банк филиаллари кассалари орқали жисмоний шахслардан нақд ва нақдсиз пул шаклда (жумладан, жисмоний шахснинг пластик картасидан) қабул қилинади ҳамда омонатчилар ўзларининг банкдаги мавжуд омонат маблағларини ушбу омонатга қайта расмийлаштиришлари мумкин.
муддат – 3 ва 6 ой;
фоизи – йиллик 18%.
Омонатга фоизи даромад олдиндан аванс тариқасида тўлаб берилади. Агар омонат шартлари бузилганда мижозга олдиндан тўлаб берилган омонат фоизлари омонат суммасидан ушлаб қолинади.
“Прогресс” миллий валютадаги муддатли омонат тури
Ушбу омонатга пул маблағлари банк филиаллари кассалари орқали жисмоний шахслардан нақд ва нақдсиз пул шаклда (жумладан, жисмоний шахснинг пластик картасидан) қабул қилинади ҳамда омонатчилар ўзларининг банкдаги мавжуд омонат маблағларини ушбу омонатга қайта расмийлаштиришлари мумкин.
● Ушбу омонатнинг сақлаш муддати ҳисобвараққа омонат маблағи келиб тушган санадан кейинги кундан бошлаб 4 (тўрт) ой муддатга йиллик 17 фоиз даромад тўлаш шарти билан қабул қилинади.
●Омонатчи омонат сақлаш муддати тугагандан кейин пул маблағларини олиш истаги билдирилмаганда омонат иккинчи 4 ой муддатга узайтирилган (пролонгация қилинган) ҳисобланади ва кейинги тўрт ойлик муддат учун йиллик 18 фоиз даромад ҳисобланади.
● Агар, омонатчи томонидан омонат иккинчи 4 ойга узайтирилган муддати тугагандан кейин ҳам пул маблағларини олиш истаги билдирилмаганда, унда омонатни учинчи 4 ой муддатга узайтирилган (пролонгация қилинган) ҳисобланади ва ушбу муддат учун йиллик 19 фоиз даромад ҳисобланади. Омонатга фоизлар у жамғарма кассага дастлабки омонат маблағи келиб тушган куннинг кейинги кунидан бошлаб, омонатчи ҳисобварағидан ўчирилишидан олдинги кунга қадар ҳисобланади.
Шунингдек, 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб, қуйидаги амалда бўлган омонат турларига пул маблағларини қабул қилиш тўхтатилади:
– “Қулай” муддатли омонат турининг 1 ой муддатли тури;
– “Қалдирғоч” муддатли омонат турининг 1, 3, 5 ва 6 ой муддатли турлари;
– “Тинчлик”, “Коммунал имкон”, “Обод турмуш”, “Умид”, “Мурувват”, “Нафосат” ва “Ниҳол” муддатли омонат турлари;
– “Янги уй пойдевори” ва “Файзли хонадон” жамғарма омонат турлари;
– “Интерактив плюс” ва “Премиум” муддатли электрон омонат турлари.
"Ипотека-банк" АТИБ янги омонат турларини тақдим этади