"MOODY'S" билан учрашув бўлиб ўтди

12.04.2016
Юртимизда олиб борилаётган самарали иқтисодий сиёсат ва таркибий ўзгаришлар, шу жумладан, банк тизимида босқичма-босқич амалга оширилаётган ва аниқ мақсадга йўналтирилган ислоҳотлар мамлакатимиз банк-молия соҳасининг барқарор ривожланиши учун мустаҳкам замин яратди. Давлатимиз раҳбари томонидан соҳани янада ривожлантириш юзасидан қабул қилинган фармон ва қарорлар тизимда эришилаётган муваффақиятларнинг бош омили бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари етакчи халқаро рейтинг компаниялари билан мунтазам равишда мустаҳкам алоқалар ўрнатган. Шу маънода, 2016 йил 7 апрелда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва «Мудис» ҳалқаро рейтинг агентлиги ҳамкорлигида тижорат банклари томонидан халқаро рейтинг баҳоларига эга бўлиш масалаларига бағишланган олтинчи конференция бўлиб ўтди. Конференцияда уч юздан ортиқ иштирокчилар қаторида тижорат банкларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этдилар. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 6 майдаги Қарори талаблари ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилди. Мазкур Қарорда белгилаб берилган вазифалар, банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар банк тизимининг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини ошириш, банк амалиётига тижорат банклари фаолиятини баҳолаш ва таҳлил қилишнинг халқаро стандартларини жорий этиш, банкларнинг халқаро молия бозоридаги иштирокини кенгайтириш орқали инвестиция салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган. Конференция давомида «Мудис» ҳалқаро рейтинг агентлиги таҳлилчилари томонидан жаҳон иқтисодиётидаги ўзгаришлар ва уларнинг МДҲ мамлакатларига таъсири, иқтисодий нобарқарорлик оқибатларининг активлар сифати, банк тизимининг ташқи зарбаларга мойиллиги, шунингдек банк назорати бўйича Базель қўмитасининг “Базель III стандартлари” тавсияларини тадбиқ этиш тажрибалари ҳамда ўзгаришларнинг банклар рейтингига таъсири масалаларини ўзида акс эттирган презентациялар намойиш этилди. Бундан ташқари, «Мудис» агентлиги экспертлари кредит рейтингини тақдим этиш методологияси бўйича батафсил маълумот бердилар ва Ўзбекистон банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари бўйича ўз мулоҳазаларини билдирдилар. Эслатмоқ жоизки, «Мудис» агентлиги ўзининг ўтган йилнинг июль ойидаги “Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш истиқболи” деб номланган ҳисоботида кетма-кет олтинчи йил банк тизимининг ривожланиш истиқболларини “барқарор” деб тасдиқлади. “Мудис” агентлигининг фикрига кўра, ҳукумат томонидан йирик банклар орқали мамлакат иқтисодиётига йўналтирилаётган сезиларли ҳажмдаги инвестициялар натижаси ўлароқ, Ўзбекистоннинг юқори иқтисодий ўсиш суръати “барқарор” истиқболга омил бўлмоқда. Активлар сифатининг барқарор динамикаси, банкларнинг юқори даромадли кўрсаткичлари, ликвидлик даражаси ва банклар фаолиятининг самарадорлиги мана шундай хулоса қилишга асос яратди. Давлатимиз раҳбарининг раҳнамолиги ҳамда ташаббуси билан мамлакат молия-банк тизимини барқарорлигини янада мустаҳкамлаш борасида катта ишлар амалга оширилди. Банк тизими кўрсаткичлари нафақат халқаро стандартларга жавоб беради, балки айрим меъёрлар бўйича юқори мавқега эгадир. Конференцияда қайд этилдики, банк тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ва Марказий банкнинг самарали банк назорати, жумладан, активлар сифати, кредит портфелини диверсификация қилиш, капитал етарлилиги ва ликвидлик кўрсаткичлари устидан доимий мониторинг ўрнатилиши мамлакатимиз банкларининг барқарор фаолият юритиши учун зарур шароитларни ҳозирламоқда. Марказий банк Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва банк назорати бўйича Базель қўмитасининг тавсияларига мувофиқ илғор халқаро тажрибалар асосида банк назоратини мунтазам ва замон талабларига мос равишда такомиллаштириб бормоқда. Конференция давомида билдирилган тавсия ва хулосалар республика банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, унинг барқарорлигини ошириш, етакчи халқаро рейтинг агентликлари стандартлари ва баҳолаш кўрсаткичлари асосида тижорат банклари фаолиятини баҳолашдаги ёндашувларни такомиллаштириш, пировардида банклар фаолиятини илғор халқаро тажрибаларга мувофиқ ташкиллаштиришга замин яратади. Манба - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi

Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi
Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

01.04.2024

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

Uzsanoatqurulishbank



Orphus tizimi