JET: Tap Swap yana bir notkoinmi? Batafsil

"ТBC Bank Group" раҳбарияти билан учрашув

27.01.2022
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида "ТBC Bank Group" раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида ТBC банкининг Ўзбекистондаги фаолиятининг 2021 йил якунлари кўриб чиқилди. Хусусан, ТBC банкининг жорий этилган банк маҳсулотлари натижалари, шунингдек, амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳалар, жумладан, аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган лойиҳалар бўйича батафсил маълумот берилди. Шунингдек, учрашувда ТBC банки томонидан Ўзбекистон бозорида янги банк маҳсулотларини тақдим этиш юзасидан фикр алмашилди. Учрашув якуни бўйича TBC банки, Марказий банк томонидан ташкиллаштирилаётган, аҳолида кўникма ва жамғариш маданиятини шакллантиришга қаратилган кампаниясида иштирок этишга қизиқиш билдирди. Маълумот учун: “TBC Bank” АТБ Ўзбекистонда илк рақамли банк сифатидаги фаолиятини 2020 йилда бошлаган. Бугунги кунга келиб ТBC банкининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб жами 10 та филиали мавжуд ва улардан 2 таси Тошкент шаҳрида жойлашган.  
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi