JET: So'm yoki dollar omonatlari: O'zbekistonda qaysi biri foydaliroq? Batafsil

"Трастбанк" ХАБ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

02.06.2016
Тошкент шаҳар, Навоий  кўчаси, 7- уйда жойлашган  - “Трастбанк” ХАБ акциядорларининг навбатдаги  йиллик умумий  йиғилиши  ўтказилишини маълум қилади. Кўриладиган масалалар: 1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш. 2. Ҳисоб комиссияси таркибини тасдиқлаш. «Трастбанк» ХАБ акциядорлари умумий йиғилишининг кун тартиби 2016 йил 10 июнь  соат 15: 00 да.  1. «Трастбанк» ХАБ  2015 йил фаолияти якунларини ва 2016 йил ривожланиш истиқболларини кўриб чиқиш. 2. Банк тафтиш комиссияси  (тафтишчисининг) 2015 йилдаги иш фаолияти натижаларини тасдиқлаш. 3. 2015 йилнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, ҳисобот таркиби: -         молиявий ҳолати тўғрисида жамлама ҳисобот; -         фойда ёки зарар ва бошқа умумий даромадлар тўғрисида жамлама ҳисобот; -         умумий капиталда ўзгаришларга тегишли  жамлама ҳисобот; -         пул маблағлари харакати тўғрисидаги жамлама ҳисобот; -         2015 йилда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ҳақида маълумотлар. 4. 2015 йилда олинган фойдани тақсимлаш. 5. «Трастбанк» ХАБ Бошқаруви Раиси билан меҳнат шартномасини бир йил муддатга узайтириш. 6. Балансдан ташқари ҳисобларда ҳисобга олинган, 2015 йилда умидсиз активларни ундириш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида. 7. Балансдан ташқари ҳисоблардаги активларни ҳисобдан чиқариш бўйича Банк Кенгаши баённомаларини тасдиқлаш. 8. Банк Кенгашининг 2015 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув меъёрларига риоя  этилаётганлиги ҳақида ҳисобот. 9. Банк Кенгаши аъзолари  сон таркибини тасдиқлаш. 10. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш. 11. Банк Тафтиш комиссияси (Тафтишчиси)ни тасдиқлаш. 12. Банк Уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш. 13. Банк ташкилий тузилмасини тасдиқлаш. 14. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш. 15. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг 2016-2022 йиллар учун узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш. 16. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Кенгаши тўғрисидаги Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш. 17. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида манфаатлар қарама-қаршилиги юзага келган ҳолатда  ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш. 18. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида ички назорат тўғрисида Низомни тасдиқлаш. 19. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ички назорат органларининг Банк кенгаши, Банк акциядорлари умумий йиғилиши ва акциядорлар билан ўзаро ҳамкорлиги Тартибини тасдиқлаш. 20. Ҳомийлик ёрдам кўрсатиш доирасини ҳамда тартибини ва шартларини белгилаш, шунингдек, бу борада қарор қабул қилиш ваколатни Банк кенгашига бериш. 21.Ҳисобланган, лекин белгиланган муддатда (3 йилдан ортиқ) талаб қилиб олинмаган дивидендларни банкнинг тақсимланмаган  фойдаси ҳисобига қайтариш. “Трастбанк” ХАБ акциядорлар Умумий йиғилиши 2016 йил 10 июнда Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7 уй, “Трастбанк” ХАБ биносининг 5 қаватида ўтказилади. Рўйхатга олиш соат 14:00да бошланади, мажлис бошланиши соат 15:00 да. “Трастбанк” ХАБ акциядорларининг умумий йиғилишида 2016 йилниг 6 июнь ҳолатига шакллантирилган “Трастбанк” ХАБ акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар иштирок этиш ҳуқуқига эга. Акциядорлар Умумий йиғилишга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар билан Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 7-уйда  танишиш мумкин. Акциядорлар ўзилари билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса паспорт ва Банк акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқини берувчи, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари талаб этилади. Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: 244-76-58, 140-00-88, 244-76-43. www.trustbank.uz E-mail: info@trustbank.uz Банк Кенгаши
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

25.10.2024

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar

24.10.2024

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar



Orphus tizimi