JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

"Трастбанк" ХАБ янги PayMe хизмат кўрсатиш тизимига уланди

17.06.2016
Ҳурматли мижозлар! 2016 йилнинг 1 июнидан бошлаб “Трастбанк” ХАБ ва “Inspired” МЧЖ ҳамкорликда PAYME-сервис тизимини ишга туширганлигини маълум қиламиз. Ушбу тизимдан фойдаланиш тартиб қоидалари қуйидагилар: Жисмоний шахслар учун янги имкониятлар – PAYME дастури орқали Сиз миллий валютадаги пластик карталар орқали бир жисмоний шахснинг пластик картасидан иккинчи жисмоний шахснинг пластик картасига пул ўтказмаларини амалга оширишингиз мумкин. PAYME дастури орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш учун, пул ўтказмоқчи бўлган жисмоний шахс пластик карта рақамини билсангиз бўлди. Бу қулай! Пул ўткамаларини Республикамизнинг исталган ҳудудида туриб, юртимизнинг банклари томонидан миллий валютадаги муомалага чиқарилган пластик карталарга исталган пайтда ўтказишингиз мумкин. Пул ўтказмаларини амалга оширишда пул ўтказувчидан 2 фоиз миқдорида хизмат ҳақи олинади. Бу оддий! Ушбу хизматдан фойдаланиш учун PAYME дастурини AppStore, GooglePlay ёрдамида мобил телефонингизга ўрнатиб олишингиз ёки Payme.uz веб сайти орқали ҳам фойдаланишингиз мумкин. Рўйхатдан ўтиш учун мобил телефон рақамингизни кўрсатинг ва аккаунт учун парол ўрнатинг. Активлаштириш учун СМС орқали келган кодни теринг. Сўнг пластик картангизни ушбу дастурда активлаштирсангиз бўлди. Пластик картани активлаштириш учун: 1)      Пластик карта номини киритинг, мисол учун Трастбанк. 2)      Пластик карта рақамини киритинг. 3)      Пластик картанинг амал қилиш муддатини киритинг. Пул ўтказмаларини амалга ошириш учун “Ўтказмалар” саҳифасига ўтиб, пул маблағини ўтказмоқчи бўлган пластик карта рақамини теринг, сўнгра суммани киритинг ва тасдиқласангиз кифоя. Бундан ташқари Сиз яқинларингизнинг пластик карталаридан пул маблағи сўрашингиз мумкин. Пул сўраш учун “Ўтказмалар”-> саҳифасига ўтиб, Пул сўраш-> саҳифасига ўтинг, сўнг миқдорини киритган ҳолда хабар юбориш учун керакли мессенджерни танласангиз бўлди-> Яқинларингиз сиз томондан юборилган чекни олганларидан сўнг тўловни амалга оширишлари мумкин. Сизни қизиқтираётган саволлар бўйича қуйидаги телефонлар орқали биз билан боғланишингиз мумкин: Бош офис 0 (371) 140-00-88  0 (371) 239-36-36 Амалиёт бошқармаси 0 (371) 239-36-47 “Дархон” филиали 0 (371) 237-03-25 “Тошкент” филиали 0 (371) 277-93-55 Яккасарой филиали 0 (371) 255-37-56 Андижон филиали 0 (374) 226-26-35 Наманган филиали 0 (369) 232-78-53 Термиз филиали 0 (376) 221-84-50 Самарқанд филиали 0 (366) 237-73-41 Қарши филиали 0 (375) 227-20-21 Фарғона филиали 0 (373) 244-40-19 КОЛЛ-ЦЕНТР PAYME 0 (371) 200-02-05
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Biznesingiz uchun ishonchli moliyaviy yordam qidiryapsizmi?

12.12.2024

Biznesingiz uchun ishonchli moliyaviy yordam qidiryapsizmi?

Davr Bankda ishlashni xohlaysizmi? Biz buni yengillashtirdik!

12.12.2024

Davr Bankda ishlashni xohlaysizmi? Biz buni yengillashtirdik!

Davr Bank'dan 100 mln so'mgacha online mikroqarz

12.12.2024

Davr Bank'dan 100 mln so'mgacha online mikroqarz



Orphus tizimi