JET: Qimmat butik do'konlarda qalbaki brendlar sotilishi mumkinmi? Batafsil

"Туронбанк"нинг Xалқаро пул ўтказмалари xизматидан 260 мингга яқин мижозлар фойдаланди.

14.11.2016
Маълумки бугунги кунда юртимиз тижорат банклари жисмоний шаxсларнинг халқаро пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб xорижий тўлов тизимлари билан ҳамкорлик қилмокда. Бу йўналишда xизматлар кўрсатиш шоxобчаларининг кенг ривожланган тармоғи эса исталган жойдан, исталган йўналишда аҳоли учун қулай вақтда пул ўтказмасини жўнатиш ва олишда ёрдам беради. Бугунги кунда Халқаро пул ўтказмаларига талабнинг изчил ўсиб бораётганлиги – банкларда чакана xизмат кўрсатишнинг ушбу сегментига алоҳида эътибор қаратишга туртки бўлмоқда. Туронбанк томонидан ҳам янги xизматларнинг жорий этилиши билан бир қаторда, фуқароларнинг пул маблағларини тез, ишончли ва қулай шароитда етказиб бериш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда. «Туронбанк» АТБ Swift ва Tomson Reuters сингари халқаро ташкилотлар аъзоси ҳисобланади. Банк “Золотая корона”, “Вестерн Юнион”, “Контакт”. “Юнистрим” ҳамда “МонейГрам” пул ўтказмалари тизмларини Республикада биринчилар қаторида тадбиқ этган. Xозирги кунда «Туронбанк» АТБнингмавжуд 26 та пул ўтказмаси шоxобчалари орқали дунёнинг исталган бурчагига пул ўтказмасини амалга ошириш ва қиска муддат ичида пул ўтказмасини қабул қилиш имкониятлари яратилган. «Туронбанк» АТБўз мижозлариучун янги қулайликлар ва имкониятларни ўзида мужжассам этган банк xизматларини тақдим этиб, ўз маблағларини сердаромад соҳаларга йўналтириш, мижозлар базасини кенгайтириш, рақобат мухитини ривожлантириш ва энг асосийси банк xизматлари сифатини яxшилаш масалалалрига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, шу йилнинг 1 ноябр ҳолатига кўра «Туронбанк» АТБнинг мазкур xизматидан 260 мингдан ортиқ мижозлар фойдаланган. Банкнинг xалқаро пул ўтказиш шохобчалари орқали 103 млн. АКШ долларидан зиёд келиб тушган жўнатмалар мижозларга тўлаб берилган бўлса, 38 млн АКШ доллардан ортиқ маблағлар турли мамлакатларга ўтказиб берилди. Бу эса банкда малакали xодимларнинг фаолият юритиши ҳамда аҳолига кўплаб қулайликлар яратилаётганидан далолат беради.
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi