JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Раҳбар ходимлар учун семинар-тренинг!

01.01.1970
        “Туронбанк” АТБ раҳбар ходимлари-Топ менежменти учун семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Молия муассасасининг барча филиаллари бошқарувчилари ва департамент директори иштирок этди. Семинар-тренингдан кўзланган мақсад ходимларнинг билим савиясини ошириш, жаҳон молия бозорида рўй бераётган ўзгаришлар ва янги тенденциялар ҳақида уларнинг хабардорлигини оширишдан иборатдир. Шунинг учун ҳам Семинар-тренингга таклиф этилган спикер Иқтисод фанлари доктори, профессор Нодир Жумаев “Жаҳон молиявий архитектурасидаги ўзгариш: зиддиятлар, таҳдид ва кутилаётган натижалар” мавзуида иштирокчиларга кўплаб маълумотларни етказди. Семинар-тренинг амалий машғулотлар билан давом этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси доценти Лола Инагамова раҳбар ходимлар учун ҳар кунлик иш фаолиятларида қўл келадиган Тайм-менежмент ва стрессни бошқариш бўйича қизиқарли машғулотлар ўтказиб, фойдали маслаҳатлар билан бўлишди. Шуни ҳам қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш борасидаги қарори ижросини таъминлаш масаласига Туронбанкда алоҳида эътибор қаратилади. Навбатдаги семинар ҳам бундан мустасно эмас. Яъни, тренингнинг иккинчи куни иштирокчилар учун жуда қизиқарли бўлди. Улар янги барпо этилган ва кўплаб меҳмонларни ўзига жалб этаётган Янги Ўзбекистон боғида бўлишди. Шундан сўнг табиат қўйнида дам олиб, Тошкент вилоятининг манзарали ва кўнгилочар ҳудудларига саёҳат қилишди. Туронбанкда бу каби тадбирларни ўтказиш анъанага айланиб улгурган, доимий тарзда ходимларнинг билимини ошириш, шу билан бирга уларнинг мазмунли дам олишлари учун молия муассасаси томонидан шарт шароитлар яратиб берилган.
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi