JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Россия банки билан 101,3 млн. еврога тенг 3 та шартнома имзоланди

31.01.2020
Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни изчил ошириш, шу асосда янги экологик тоза ишлаб чиқиш қувватларини ташкил этиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш негизида амалдаги гидроэлектростанцияларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бугуннинг энг муҳим масалаларидан бири ҳисобланмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда давлатимиз раҳбари 2017—2021-йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаб, ушбу муҳим вазифани амалга оширишда бир қатор вазирлик ва идораларга аниқ топшириқларни берган эди. Мазкур вазифа ижроси юзасидан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва “Туронбанк” АТБ томонидан шу кунга қадар 14 та кичик ГЭСларни қуриш ва мавжуд ГЭСларни модернизация қилишни молиялаштириш мақсадида Хитой Эксимбанкидан 209,9 млн. АҚШ долларига тенг кредит линиялари жалб этилди. Натижада, 2019 йилда янги кичик гидроэлектростанция ишга туширилди ва 2020 йил сўнггига қадар қўшимча равишда яна 7 та ГЭСлар ишга туширилиши режалаштирилган. Жумладан, 2019 йилда лойиҳа қуввати 11,4 МВТ, ўртача йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 38,4 млн. кВт/с бўлган “Туябўғиз сув омбори қошида кичик ГЭС қурилиши” ва лойиҳа қуввати 12,0 МВТ, ўртача йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 72,8 млн. кВт/с бўлган “Катта Фарғона каналида кичик ГЭСлар каскади қурилиши” лойиҳалари ишга туширилди.  Мазкур ишларнинг мантиқий давоми сифатида 2020 йил 28 январь куни пойтахтимизда “Туронбанк” АТБ ва Россиянинг “Ривожланиш ва ташқи иқтисодий фаолият банки” Давлат корпорацияси раҳбарияти ўртасида яна 3 та гидроэлектростанцияни қуриш ва 1 та ГЭСни модернизация қилиш бўйича умумий қиймати 101,3 млн. еврога тенг бўлган 3 та қарз шартномаси имзоланди. Ушбу ҳамкорликка кўра, янгидан барпо этиладиган гидроэлектростанцияларда йилига ўртача 776,5 млн. кВт/с электр энергияси ишлаб чиқарилиб, “Туронбанк” АТБ томонидан жами молиялаштириладиган лойиҳалар ҳисобига республикадаги мавжуд ҳажмларни 8 543,0 млн. кВт/с гача ошириш режалаштирилган.    Сув оқимидаги энергияни электр энергиясига айлантириб берувчи иншоотлар ва жиҳозлар мажмуи ҳисобланган Гидроэлектрстансияларни модернизация қилиш, ўз – ўзидан бўлиб қоладиган иш эмас. Ортида халқ фаровонлиги турган ушбу вазифани аъло даражада бажаришга бел боғлаган “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва “Туронбанк” АТБ жамоалари бу жиҳатни тўлиқ англаган ҳолда эртаю – кеч меҳнат қилишда давом этмоқда.     
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
Push30 sizga yangi yilni yorqin taassurotlar bilan boshlash imkoniyatini tuhfa qiladi!

14.11.2024

Push30 sizga yangi yilni yorqin taassurotlar bilan boshlash imkoniyatini tuhfa qiladi!

Ozon Oʻzbekistondagi faoliyatini kengaytirmoqda. Bu esa shuni anglatadiki, hech narsa sotmaydigan va ishlab chiqarmaydigan odamlar ham oʻz muvaffaqiyatli biznesini boshlashi mumkin.

07.11.2024

Ozon Oʻzbekistondagi faoliyatini kengaytirmoqda. Bu esa shuni anglatadiki, hech narsa sotmaydigan va ishlab chiqarmaydigan odamlar ham oʻz muvaffaqiyatli biznesini boshlashi mumkin.

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi



Orphus tizimi