Sales Book – мижозлар ишончи томон яна бир қадам!

11.08.2021
Трастбанк учун мижозларнинг ишончи – ҳар доим энг устувор шартлардан бири бўлиб келган. Айниқса, кучайиб бораётган рақобат шароитида Трастбанк мижозларга йўналтирилган хизмат кўрсатиш, белгиланган стандартларга амал қилиш каби омилларни ўзи учун асосий мезон қилиб белгилаб олган.   Шу йилнинг 3 август куни Трастбанк Бош офисида тегишли таркибий тузилма раҳбарлари, Амалиёт бошқармаси, филиаллар ходимлари иштирокида бевосита ҳамда видеоконференция орқали амалий семинар ўтказилди. Семинар Трастбанк томонидан ишлаб чиқилган ва чоп этилган “Sales Book” амалий қўлланмасига бағишланди.   Sales Book қўлланмаси “Сирли мижоз” усули орқали мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари асосида яратилди. “Филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти” томонидан ишлаб чиқилган ушбу “Сотув китоблари”да банк маҳсулотлари, хизматларини тўғри ва хушмуомалалик билан таклиф этиш тартиби баён этилган. “Сотув китоблари” (Sales Book) қўлланмаси билан ишлаш тартиби юзасидан маҳорат дарсини Филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти директори – Ойбек Дусмухамедов ўтди. “Сирли мижоз” усули орқали эришилган ижобий ўзгаришлар, қолаверса, янада эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар бўйича таҳлилий маълумот ҳам тақдим этилди. Банк мижозларига хизмат кўрсатиш даражасини доимий баҳолаб борилиш –  банк хизматлари сифатини янада такомиллаштиришда ва самарали фаолият олиб боришда муҳим асос бўлишига, Sales Books эса – Трастбанк ходимлари учун амалий кўмакчи бўлишига ишонамиз.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Kapitalbank” ATBdan Visa – bank bo‘limiga bormasdan ilova orqali shaxsan qo‘lingizga!

31.05.2023

“Kapitalbank” ATBdan Visa – bank bo‘limiga bormasdan ilova orqali shaxsan qo‘lingizga!

“Капиталбанк” АТБдан “Максимал капитал” омонати бўйича йиллик 25%

25.05.2023

“Капиталбанк” АТБдан “Максимал капитал” омонати бўйича йиллик 25%

“Woman in bussines СА” dasturi doirasida navbatdagi qoʼshma loyiha Samarqand viloyatida

01.01.1970

“Woman in bussines СА” dasturi doirasida navbatdagi qoʼshma loyiha Samarqand viloyatida

Ipoteka bank



Orphus tizimi