Чет эл капитали иштирокидаги «Савдогар» акциядорлик тижорат банки тoмонидан юқори фоизли даромад келтирувчи «Кафолатли даромад» муддатли омонат жорий этилди.
«Кафолатли даромад» омонатига маблағлар нақд пулда, омонатни қайта расмийлаштириш ҳамда банклар филиалларидаги мижоз томонидан очилган талаб қилиб олгунча депозит (20206000) ва (22618000) ҳисобрақамидаги маблағни муддатли депозит (20606000) ҳисобрақамига бухгалтерия ўтказмасини амалга ошириш орқали 25 (йигирма беш) ой муддатга қабул қилинади.
Омонатнинг энг кам миқдори 1 000 000 (бир миллион) сўм, юқори миқдори чегараланмаган.
«Кафолатли даромад» омонатига йиллик 19% (ўн тўққиз) фоиз ва йиллик 20% (йигирма) фоиз даромад тўлаш шарти билан қабул қилинади.
Омонатчи томонидан ҳар бир ой якунида ҳисобланган фоиз устамаси олинса омонатга йиллик 19% (ўн тўққиз) фоиз тўланади, ҳар 3 ой якунида омонат фоизи олинса омонатга йиллик 20% (йигирма) фоиз тўланади.
Бундан ташқари «Савдогарбанк»да пластик карточка очиб маблағларни белгиланган миқдорда ва муддатда сақласангиз банк томонидан йиллик 16% гача даромад тўланади.
13.04.2026
Tenge Bank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zoligiga qo‘shildi
07.04.2026
Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi
26.03.2026
Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!
«Савдогарбанк»да янги ва қулай омонат турлари