JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Солиқ тизимидаги янги ўзгаришлар

30.01.2020
Маълумки, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг бош мезони бўлиб келмоқда. Хусусан, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси қонун устуворлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқдир. Жорий йилнинг 27-28 январь кунлари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг Бош офисида “Солиқ тизимидаги янги ўзгаришлар” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда банкнинг барча филиаллари ҳисобчилари, масъул ходимлари ҳамда банк мижозлари иштирок этди. “Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси”нинг Солиқ маслаҳатчиси Зоя Тучкова семинар иштирокчиларини янги қабул қилинган Солиқ кодексидаги банк соҳасига тегишли бўлим ва моддалари билан яқиндан таништириш билан бирга, Солиқ тизимига киритилган ўзгаришлар ва янгиликларга батафсил тўхталиб ўтди. Семинар иштирокчиларидан бири, Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаментининг амалиётлар мониторинги ва ҳисоботлар бўлими бош мутахассиси Санжар Хакимов ўз шарҳида шундай деди: “Солиқ кодексининг янги таҳририда банк соҳасига тааллуқли киритилган ўзгариш ва қўшимчаларни кўриб чиқишимиз учун семинарнинг ташкил этилгани фойдали бўлди. Солиқ кодексининг янги таҳририда солиқ қонунчилигининг максимал даражада соддалаштирилганлиги, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кучайтирилгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, солиқ назорати шакллари ва механизмлари такомиллаштирилиб, замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳамда ўзаро алоқадор шахслар ўртасида битимлар тузишда трансферт нархланиш билан боғлиқ операцияларнинг солиққа тортиш услубларини амалга ошириш тартиби ҳақида тушунча берилди. Ҳаммамизга маълумки, ушбу Кодекс Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сонли “Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, уни тайёрлаш жараёнида бевосита солиқ соҳаси мутахассислари, жумладан Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки ва бошқа хорижий ташкилотлар экспертлари иштирок этган. Албатта, фурсатдан фойдаланиб семинар-тренинг ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бу каби семинарларни давомий ўтказилиши ўз устимизда ишлашга ва билимларимизни янада мустаҳкамлашимизга ёрдам беради. Семинарнинг яна бир афзаллиги, шубҳасиз, барча филиаллардан ташриф буюрган ҳамкасбларимиз билан бевосита мулоқот қилиш имконияти яратилди. Шунингдек, семинар-тренинг давомида солиқ соҳасидаги қизиқарли ва фойдали мавзуларни муҳокама қилдик,- деди Санжар Хакимов. Тадбир давомида қатнашувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоб олишди. Очиқ мулоқот, мунозара ва муҳокамалар тарзида ўтказилган семинар-тренинг иштирокчиларда катта таассурот уйғотди. Икки кунга мўлжалланган тадбирда “Трастбанк” ходимлари янги қабул қилинган Солиқ кодексидан ўз фаолиятида зарур бўладиган маълумотларга эга бўлдилар.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi