JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Спорт – меҳнат унумдорлиги ва самарали фаолият гаровидир. Биз шу фикрдамиз. Сизчи?

22.02.2021

Ҳар қандай ишбилармон киши сингари, ҳозирги кунда банк ходимлари  ҳам ҳаракатчан, спорт билан дўст, соғлом бўлмоғи лозим ва «Ипотека-банк» АТИБ ходимлари мисолида буни яққол кўриш мумкин, банкимизнинг деярли ҳар бир ходими ўз соғлиғига жиддий эътибор қаратади ва спортнинг бирорта тури билан доимий шуғулланиб келади. Банк раҳбарияти ўзларини мисолларида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортнинг муҳимлигини намойиш қилмоқда. 

Банк ходимлари ўртасида спортнинг кўплаб турлари оммавийлашган, хусусан, волейбол, мини-футбол, бадминтон каби спорт турлари шулар жумласидандир,  шунингдек, катта ва стол тенниси каби спорт турлари билан шуғулланадиганлар банкир-спортчилар ҳам талайгина. Банк Бош офиси ҳамда филиаллари орасида  спортнинг кўплаб турлари бўйича мунтазам равишда мусобақалар ўтказилиб турилади. 

Кези келганда айтиш керакки, футбол ҳам ўз ўрнида банкирларнинг энг севимли спорт тури ҳисобланади. Ипотека банк Бош офиси ходимлари ўртасида турли департаментларнинг жамоалари беллашган мини-футбол спорт тури бўйича навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди. 



Мини-футбол жамоаси аъзоларидан бири Ойбек Холдоровнинг сўзларига кўра, бундай турнирлар, шубҳасиз, ходимларни ўзаро жипслаштиради ва жисмоний ривожланишга алоҳида ҳисса қўшади. Турнирда иштирок этган барча жамоалар яхши натижаларни намойиш қилдилар


Ipoteka bank Ipoteka-Bank missiyasi — oʼz aktsiyadorlari va bank mijozlari uchun eng yuqori darajadagi iqtisodiy qadriyatlarni yaratishdan iborat. Mijozlarga xizmat koʼrsatishning yuqori sifati va tanlangan bozorlardagi yetakchilik, kelajakdagi bank muvaffaqiyati uchun birinchi darajali ahamiyat kasb etadi.
Manba: Ipoteka bank
O'xshash yangiliklar
Push30 sizga yangi yilni yorqin taassurotlar bilan boshlash imkoniyatini tuhfa qiladi!

14.11.2024

Push30 sizga yangi yilni yorqin taassurotlar bilan boshlash imkoniyatini tuhfa qiladi!

Ozon Oʻzbekistondagi faoliyatini kengaytirmoqda. Bu esa shuni anglatadiki, hech narsa sotmaydigan va ishlab chiqarmaydigan odamlar ham oʻz muvaffaqiyatli biznesini boshlashi mumkin.

07.11.2024

Ozon Oʻzbekistondagi faoliyatini kengaytirmoqda. Bu esa shuni anglatadiki, hech narsa sotmaydigan va ishlab chiqarmaydigan odamlar ham oʻz muvaffaqiyatli biznesini boshlashi mumkin.

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi



Orphus tizimi