O'zbekistondagi banklarning qo'llab-quvvatlash xizmatlari reytingi Batafsil

Сурхондарёлик тадбиркорлар учун ажойиб янгилик!

05.08.2021
Сурхондарёлик тадбиркор ва миришкорлар учун ажойиб янгилик! Замонавий лимончилик иссиқхоналарини ташкил этиб, унинг ортидан мўмайгина даромад олиш истагида бўлган ишбилармонлар учун Туронбанк қулай шартлардаги фойдали кредитини таклиф этмоқда. Сиз 7 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан 50 сотихлик шахсий лимонариянгизга эга бўлишингиз мумкин. Йиллик кредит фоизи сизга 14 фоиздан айланади. Тадбиркорлик субъектларидан талаб қилинадиган асосий шартлар: Кредит суммасининг 75 фоизи миқдорида гаров тақдим этиши; Лойиҳа қийматининг 30 фоизи даражасида ўз улуши билан қатнашиши ва шундан камида 15 фоизи (112,5 млн. сўм) пул маблағлари кўринишида бўлиши лозим. *Иссиқхона қурилиши ҳаражатлари 750 млн. сўм, шундан, 637,5 млн. сўм банк кредити ҳисобидан молиялаштирилади.   Сурхондарё вилояти учун жами ажратилган 540 гектар ер майдони қуйдагича тақсимланмоқда:   Бандихон тумани 30 гектар (Пахтакор массиви, Бирдамлик МФЙ) Музработ тумани 30 гектар (А.Икромов массиви) Қизириқ тумани 30 гектар (Кунчиқиш МФЙ) Шеробод тумани 30 гектар (В.Қодиров массиви Олтин воҳа МФЙ) Бойсун тумани 30 гектар (Бойсун массиви Кўлқамиш МФЙ) Ангор тумани 30 гектар (Занг массиви Зартепа МФЙ) Узун тумани 40 гектар (Гулистон МФЙ) Термиз тумани 50 гектар (Сурхон Янгиариқ ва Сурхон Халқобод массиви) Денов тумани 50 гектар (Намуна (26 га) ва Тасмасой (24 га) МФЙлар) Олтинсой тумани 40 гектар (Пахтакор массиви А.Бўтаев МФЙ) Шўрчи тумани 50 гектар (Алпомиш массиви Тўла МФЙ) Сариосиё тумани 50 гектар (Ширин МФЙ (22 га) ва Ҳамкорлик МФЙ (28 га)) Ўз миллионларингизга Туронбанк билан эришинг!
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
Марказий банк томонидан "2021 йилнинг II ярим йиллиги учун банк тизими ликвидлиги шарҳи" тақдим этилди

10.01.2022

Марказий банк томонидан "2021 йилнинг II ярим йиллиги учун банк тизими ликвидлиги шарҳи" тақдим этилди

cbu.uz

Bank.uz 2021-yilda dollarning eng yaxshi kursini taklif qilgan banklarni aniqladi

27.12.2021

Bank.uz 2021-yilda dollarning eng yaxshi kursini taklif qilgan banklarni aniqladi

Статистика

22.12.2021

Статистика

cbu.uz



Orphus tizimi