Тўлов хизматлари ҳолати ҳудудларда бирма-бир таҳлил этилмоқда

26.10.2020
Тошкент вилоятида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш ҳолати ва тўлов хизматларидан фойдаланувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида Марказий банк раҳбарияти вакилларидан иборат ишчи гуруҳи жойлардаги ҳолатни ўрганди. Хусусан, мазкур ҳудудда мавжуд чакана тўлов тизимлари инфратузилмасида аҳолининг кенг қатламига кўрсатилаётган хизматлар сифати ва узлуксизлиги, савдо ва хизмат кўрсатиш пунктларида банк карталари орқали тўловларни амалга оширишда қўлланилаётган ҳисоб-китоб терминалларининг етарлилиги ҳамда доимий ишчи ҳолатда эканлиги мониторинг жараёнида кўриб чиқилди. Тадбиркорлар билан учрашувларда миллий тўлов тизимлари терминалларининг қулайликлари ва имкониятлари, улардан тўғри ҳамда самарали фойдаланиш, тўлов терминаллари орқали барча амалиётларни, жумладан, контактсиз тўловларни бажариш ҳақида ҳам батафсил тушунчалар берилди. Бундан ташқари, ишчи гуруҳи томонидан ҳудуддаги йирик корхона ва ташкилотларда ҳам учрашувлар ташкил этилиб, ҳисоб-китобларни нақдсиз шаклда амалга ошириш афзалликларига тўхталиб ўтилди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Tenge Bank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zoligiga qo‘shildi

13.04.2026

Tenge Bank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zoligiga qo‘shildi

Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

07.04.2026

Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

26.03.2026

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!



Orphus tizimi