Тўлов хизматларини ривожлантириш масаласи ҳудудларда ўрганилмоқда

19.10.2020
Марказий банк раҳбарияти томонидан Қашқадарё вилоятида тўлов тизимлари инфратузилмасини кенгайтириш ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Шунингдек, ҳудуддаги тижорат банклари мутахассислари учун амалий семинарлар ташкил этилди. Уларда янги тўлов хизматлари, хусусан, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш, хўжалик субъектларининг тўловларини туну-кун (24/7) режимида ўтказиш имконини берадиган Тезкор тўловлар тизими хусусида батафсил маълумотлар берилди. Вилоят банк тизими ходимларига тадбиркорлик субъектларини тўлов терминаллари билан уларнинг мурожаати асосида тўлиқ таъминлаш, ушбу тизимдан самарали фойдаланиш бўйича зарур кўникмаларни шакллантириш, ҳудудда ўрнатилган барча банкоматларнинг доимий ишчи ҳолатида бўлиши, аҳоли ва хўжалик субъектларининг талабига мувофиқ, уларга ўз вақтида банк карталари тақдим этиш масалаларида зарур кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, пандемия шароитида масофавий банк хизматларининг афзалликлари ҳамда қулайликларини мижозларга тушунтириш орқали мазкур хизматларнинг кўламини янада ошириш, тарғибот-ташвиқот ишларини доимий олиб бориш зарурлиги ҳам қайд этиб ўтилди. Ишчи гуруҳи вилоятнинг шаҳар ва туманларида ҳам бўлиб, чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш шохобчаларида ўрнатилган тўлов терминалларининг ишлаши, савдо ходимларининг уларни қўллашда тушунчаларининг етарлилиги ўрганилди ҳамда бу борада тадбиркорлик субъектларига қўшимча тушунтиришлар берилди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

07.04.2026

Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

26.03.2026

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri

11.03.2026

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri



Orphus tizimi