JET: Endi komissiyasiz kartadan kartaga 57 mln so'mgacha o'tkazish mumkin Batafsil

Тўлов тизими шарҳи

07.05.2019
Тўлов тизимлари ва банкларда молиявий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Марказий банк ҳамда тижорат банклари томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида муайян ишлар амалга оширилди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5296-сонли Фармонига мувофиқ, Марказий банк фаолиятининг стратегик мақсадли йўналишларидан бири сифатида тўлов тизими барқарорлиги ва ривожланишини таъминлаш кўрсатиб ўтилган. Ўз навбатида, ўтган ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ–3945-сонли “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра ташкил этилган “Миллий банклараро процессинг маркази” фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш масаласи, тўлов тизими соҳасида амалга оширилган асосий вазифалардан бири бўлди, деб ҳисоблаш мумкин. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартда тасдиқланган “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3620-сонли қарорида тижорат банкларига банк хизматлари ва маҳсулотларининг янги турларини жорий этиш борасидаги топшириқларни бажариш ҳам юклатилган. Бунда, асосий эътибор, Марказий банк томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилиб, тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2018–2020 йиллар даврида рақамли банкингни ривожлантириш Концепцияси”да назарда тутилган чора-тадбирларни бажаришга қаратилди. Тўлов тизими шарҳи (DOC, PDF)
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Kapitalbank Top EmployersInstitute talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi ish beruvchisi maqomini yana bir bor tasdiqladi

07.07.2025

Kapitalbank Top EmployersInstitute talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi ish beruvchisi maqomini yana bir bor tasdiqladi

SQB mahalla bankiri — eng muhim paytda yoningizda

03.07.2025

SQB mahalla bankiri — eng muhim paytda yoningizda

SQB Insurance aksiyasi: Yozgi imkoniyatlarni qo‘ldan boy bermang!

03.07.2025

SQB Insurance aksiyasi: Yozgi imkoniyatlarni qo‘ldan boy bermang!



Orphus tizimi