Тўлов тизимида замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама этилди

03.03.2020
2 март куни Марказий банкда Халқаро молия корпорацияси миссияси билан учрашув ўтказилди. Унда нақд пулсиз тўловлар ҳамда уларни тартибга солиш, шунингдек, электрон пуллар эмитентларини назорат қилиш тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. ХМК вакиллари Ўзбекистонда тўлов тизимининг замонавий стандартларини жорий этишда, финтех компанияларининг маҳаллий бозорга киришларини эркинлаштириш борасида техник ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдиришди. Бундан ташқари, Марказий банкнинг тегишли департаментлари ва ХМК вакилларининг молиявий хизматлар истеъмолчиларини масофадан туриб идентификация қилиш, мамлакатдаги тўлов тизими ҳолати, банк карталари орқали тўловларни амалга ошириш тизими ва амалдаги тўлов тизимида хизматлар турини кенгайтириш масалаларида амалий учрашувлари бўлиб ўтди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Biznesingiz keskin o‘sishga tayyor bo‘lsa — Octobank yoningizda!

18.02.2026

Biznesingiz keskin o‘sishga tayyor bo‘lsa — Octobank yoningizda!

Kuniga bitta onlayn-kredit: O‘zbekiston Markaziy bankining yangi qoidalari nimani o‘zgartiradi

17.02.2026

Kuniga bitta onlayn-kredit: O‘zbekiston Markaziy bankining yangi qoidalari nimani o‘zgartiradi

Buguni kunda Xalq banki jismoniy shaxslarga quyidagi ipoteka kreditlarini taqdim etmoqda

11.02.2026

Buguni kunda Xalq banki jismoniy shaxslarga quyidagi ipoteka kreditlarini taqdim etmoqda



Orphus tizimi