JET: Dollar kursini kimdir o'yin qilyaptimi yoki kurs "sakragani" normal holatmi? Batafsil

Тўлов тизимлари ривожидаги муҳим ҳужжат

02.11.2020
2019 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун Марказий банк томонидан халқаро экспертлар иштирокида умумэътироф этилган халқаро норма ва қоидалар, хорижий давлатларнинг тажрибасига асосланиб ишлаб чиқилган. “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун нимаси билан аҳамиятли? Унинг қабул қилиниши тизимда қандай ўзгариш ясай олди? Қонун қабул қилингунига қадар тўлов тизимлари субъектлари, хусусан, тўлов ташкилотлари фаолиятини назорат қиладиган ваколатли давлат органи мақоми белгиланмаган ҳамда электрон пуллар муомаласини тартибга соладиган нормалар мавжуд бўлмаган. Бу эса ўз навбатида, тўлов хизматлари бозорида янги тўлов хизмат турларини жорий этишни кенгайтиришга ҳамда тўлов хизматларини етказиб берувчилар ўртасида рақобатнинг кескин ривожланишига имкон бермаётган эди. Тўлов хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари, экинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу қонун қабул қилиниши билан бу вазифалар бошқа хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб банк тизимининг регулятори бўлган Марказий банк зиммасига юклатилди. Шу тариқа тўловлар ва тўлов тизимлари соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди. Шунингдек, ушбу қонуннинг қабул қилиниши: тўловлар ва тўлов тизимлари соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишни, ягона норматив-ҳуқуқий база яратилишини; Марказий банк томонидан тўлов хизматлари бозорини, тўлов тизимлари, тўлов тизимларининг операторлари ва тўлов хизматларини кўрсатувчиларнинг фаолиятини самарали назорат қилинишини; тўлов хизматларининг оммабоплиги ва шаффофлигини оширишни, жумладан узоқ ва чекка ҳудудларда ҳам кенгайишини; электрон пуллар муомаласига доир муносабатларни ва унинг иштирокчилари фаолиятини тартибга солинишини таъминламоқда. Қонун кучга кирган – 2020 йилнинг 3 февралидан бугунги кунга қадар Марказий банк томонидан 2 та тўлов тизими операторлари (“Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ ва “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ) ҳамда 17 та юридик шахсларга тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиялар тақдим этилди. Шу билан бирга, 3 та электрон пуллар тизими (OSON, СLICK ва E-Card) Марказий банкнинг электрон пуллар тизими реестрига киритилди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Kapitalbank BMTTDning “Umidani chaqiring” tashabbusiga qo‘shildi

05.09.2025

Kapitalbank BMTTDning “Umidani chaqiring” tashabbusiga qo‘shildi

Mikroqarzni qachon olish maqsadga muvofiq: Octobank tahlili

19.08.2025

Mikroqarzni qachon olish maqsadga muvofiq: Octobank tahlili

O‘zbekiston Milliy banki biznes uchun kreditlar miqdorini oshirdi va moliyalashtirish shartlarini soddalashtirdi

13.08.2025

O‘zbekiston Milliy banki biznes uchun kreditlar miqdorini oshirdi va moliyalashtirish shartlarini soddalashtirdi



Orphus tizimi