JET: Dollar kursini kimdir o'yin qilyaptimi yoki kurs "sakragani" normal holatmi? Batafsil

“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига имзо чекилди

05.11.2019
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги ЎРҚ-578-сонли Қонуни маъқулланди. У 2020 йил 1 февралдан кучга киради. Ўзбекистон Республикаси “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3945-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Янги Қонунда тўлов тизимларига ва уларнинг таркибий қисмларига бўлган талаблар, тўлов тизимларини назорат қилиш ва кузатиб бориш, тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларини лицензиялаш ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солиш, электрон пул бозорини тартибга солиш ва электрон пул эгаларини идентификациялаш тартиби ҳамда тўлов тизимларида хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлашга доир нормалар киритилган. Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши билан республикамизда тўловларни узлуксиз амалга оширилиши ва инновацион технологияларни кенг жорий қилиниши, шунингдек тўлов тизимларининг самарали, ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлашга имконият яратилади. Шунингдек, ушбу Қонун қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 16 ноябрдаги “Электрон тўловлар тўғрисида”ги ЎРҚ–13-сонли Қонуни бекор қилинмоқда.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Kapitalbank BMTTDning “Umidani chaqiring” tashabbusiga qo‘shildi

05.09.2025

Kapitalbank BMTTDning “Umidani chaqiring” tashabbusiga qo‘shildi

Mikroqarzni qachon olish maqsadga muvofiq: Octobank tahlili

19.08.2025

Mikroqarzni qachon olish maqsadga muvofiq: Octobank tahlili

O‘zbekiston Milliy banki biznes uchun kreditlar miqdorini oshirdi va moliyalashtirish shartlarini soddalashtirdi

13.08.2025

O‘zbekiston Milliy banki biznes uchun kreditlar miqdorini oshirdi va moliyalashtirish shartlarini soddalashtirdi



Orphus tizimi