JET: 2024-yilda sayohat qilish uchun eng yaxshi joylar ro'yxati Batafsil

“Туркистон” Хусусий акциядорлик тижорат банки ўз акцияларининг навбатдаги XIII-эмиссиясини эълон қилади

22.04.2016

 

 

 

“Туркистон” Хусусий акциядорлик тижорат банки ўз акцияларининг навбатдаги XIII-эмиссиясини

эълон қилади

“Туркистон” Хусусий акциядорлик тижорат банки хорижий инвесторларга белгиланган тартибда 2016 йил 18 апрелда навбатдаги XIII-эмиссиясида эълон қилинган 5 000 000 000 сўмлик ўз акцияларини таклиф қилади. Шу билан бирга Сизга “Туркистон” банки XIII-эмиссияси акцияларини жойлаштириш тартиби ва шартлари бўйича қисқача маълумот тақдим этмоқда:

Давлат томонидан рўйхатдан ўтказилиши

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази (рўйхатга олиш рақами № Р0064-13 18.04.2016 йил) 

Навбатдаги XIII-эмиссияси-нинг умумий ҳажми

5 000 000 000,00 (Беш миллиард) сўм

Бир дона акциянинг номинал қиймати

1 000,00 (Бир минг) сўм

Чиқарилган акциялар сони

5 000 000 (Беш миллион дона)

Акция тури ва шакли

Эгасининг номи ёзилган оддий акциялар;

Акцияларни жойлаштириш тартиби

Хорижий жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида очиқ обуна асосида амалга оширилади  

Жойлаштириш усули

Бозор қийматида, номинал қийматидан паст бўлмаган қийматда;

“Туркистон” банки

XIII-эмиссияси акцияларини жойлаштириш тартиби ва шартлари бўйича тўлиқ маълумотлар

1.“Туркистон” банкнинг сайтида www.turkistonbank.uz

2.“БИРЖА”  иқтисодий газетасида www.gazetabirja.uz

3.Республика фонд биржасида www. uzse. uz

“Эмиссия рисоласи” билан тўлиқ танишиш ва мазкур масалада Сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олиш учун ушбу манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: 100208, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Учтепа тумани, Заргарлик кўчаси, 48а уй.

Тел: (998 71) 113-44-05;   (998 71) 276-14-52;   Факс: (998 71) 276-14-52

E-mail: info@hd.turkistonbank.uz

 

Сизни банкимиз акциядорлари қаторида

кўришдан хурсандмиз!

Turkiston bank «TURKISTON» banki 1998 yildan buyon bank xizmatlari bozorida muvaffaqiyatli faoliyat yuritib kelmoqda. Tashkil etilgan vaqtdan buyon «TURKISTON» banki Oʼzbekiston bank tizimi rivojlanishi tarixi davrida erishilgan boy tajriba hamda jahon bank amaliyotida tan olingan, bank biznesini yuritishning eng zamonaviy usullari va texnologiyalaridan imkon qadar samarali foydalanishga imkon beruvchi oʼz taraqqiyot strategiyasiga qatʼiy amal qilmoqda. Bank rivojlanish kontseptsiyasi sifatida universal tijorat banki modelini tanlab oldiki, mazkur modelь «TURKISTON» bankining moliyaviy xizmatlarning toʼliq majmuini koʼrsatuvchi, mijozlarga xizmat koʼrsatish tarmogʼini kengaytirib boruvchi kredit muassasasi sifatida doimiy taraqqiy etishini nazarda tutadi.
O'xshash yangiliklar
“Трастбанк” валюта савдоларида иштирокини тиклади
“Трастбанк” валюта савдоларида иштирокини тиклади

Trastbank

«Zamin Bio Health»: Банк сармояси асосида фаол ишбилармонлик муҳити яратилмоқда

01.05.2018

«Zamin Bio Health»: Банк сармояси асосида фаол ишбилармонлик муҳити яратилмоқда

Trastbank

“Трастбанк” Фарғона вилоятида иккита мини-банк очди

22.02.2018

“Трастбанк” Фарғона вилоятида иккита мини-банк очди



Orphus tizimi