Банк мижозлари ва ҳамкорлари диққатига!

Трастбанк шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 19 мартида банк чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича Республика валюта биржасининг (ЎзРВБ) валюта савдоларида қатнашмади.
Регулятор томонидан валюта биржасида битимларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган операциялар бўйича ҳолатлар батафсил ўрганилгандан сўнг, 2019 йилнинг 20 мартида “Трастбанк” доимий режимда валюта савдоларида иштирокига қўйилди. Банк томонидан мижозларнинг талаблари бўйича барча эҳтиёжлари тўлиқ қондирилди.
“Трастбанк” мижозлар ва ҳамкорлар олдидаги ўз мажбуриятларини амалдаги қонунчилик доирасида бажарилишини кафолатлайди ва мижозлар ишончини қадрлашини маълум қилади.
“Трастбанк” валюта савдоларида иштирокини тиклади