2024-yilda Haj narxi va sharoitlari qanday bo’lgan? Batafsil

“Трастбанк”: экспорт салоҳиятини ривожлантиришда тадбиркорлар кўмакчиси

16.08.2019

Жорий йилнинг 14 август куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари Фурқат Самарходжаев томонидан Самарқанд шаҳрида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар олдида турган айрим муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш масалаларига бағишланган сайёр учрашув бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 20 декабрдаги “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Хусусан, банк раҳбарияти, турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор ёш тадбиркорлар иштирок этган учрашувда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалаларига  алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Учрашув давомида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан кўрсатилаётган хизматлар, мижозларга яратилаётган қулайликлар ва келгусида татбиқ қилиниши режалаштирилаётган инновацион лойиҳалар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар тақдим этилди. 

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашув давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммоли масалалар юзасидан банк раҳбарияти тегишли жавобларни берди. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан кўтарилган 20дан зиёд муаммоли масалалар жойида ҳал қилиниб, берилган таклифлар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бу борадаги ишлар барча ҳудудларда давом эттирилмоқда.

Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Ислом банки - беозор банк

16.09.2019

Ислом банки - беозор банк

Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

13.09.2019

Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

Trastbank

Тошкент шаҳрида янги “Next” ва “Бешқайрағоч” банк хизматлари маркази очилди

10.09.2019

Тошкент шаҳрида янги “Next” ва “Бешқайрағоч” банк хизматлари маркази очилди

Trastbank



Orphus tizimi