“Трастбанк” ходимларига фахрий ёрлиқлар топширилди

10.09.2019

“Трастбанк” ходимларига фахрий ёрлиқлар топширилдиМустақиллик байрами - халқимизнинг бахтли ҳаёти ва фаровон турмушига асос бўлувчи энг муҳим санадир. Мустақиллик сабабли бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган самарали ислоҳотларнинг барчаси ўз натижасини бермоқда. Ушбу айём муносабати билан “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида ўтказилган байрам тадбирида ҳам Банк Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов бу ҳақда алоҳида айтиб ўтди.

Тадбир давомида Банк Бошқаруви Раиси мустақиллик йилларида республика раҳбариятининг оқилона сиёсати, ўзбек халқининг фидокорона меҳнати ва жасорати туфайли мамлакатимиз улкан ютуқларга эришганини, шунингдек мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши ва унинг барқарорлигини таъминлашда банк-молия соҳаси муҳим ўрин эгаллашини таъкидлади.

Бугунги кунда халқаро таҳлилчилар ва рейтинг агентликлари Ўзбекистон банк-молия тизимининг барқарорлиги ва эришилган юқори натижаларни алоҳида қайд этмоқдалар. Республиканинг бошқа тижорат банклари қатори, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ҳам мамлакат равнақи йўлида ўз фаолиятини амалга оширмоқда.

Тадбир давомида Трастбанк тизимида олиб бораётган самарали меҳнати, мижозларга сифатли банк хизматлари кўрсатиш ҳамда касбий билим ва тажрибаси билан барчага ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимларга Банк Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов тантанали равишда фахрий ёрлиқлар топширди.

Мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги тантаналари нишонланаётган шукуҳли кунда ҳаётимга яна бир унутилмас он муҳрланди, – дейди Ходимлар билан ишлаш департаменти бўлим бошлиғи Камолиддин Носиров. – “Трастбанк" тизимида фаолият юритиб, юрт равнақига оз бўлса-да ўз ҳиссамни қўшаётганимдан мамнунман. Бугунги мукофот менинг келгуси фаолиятимда янада кўпроқ масъулият бағишлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамюртларимизни барчамиз учун қадрли бўлган Мустақиллик айёми билан самимий қутлаймиз. Хонадонингизга файзу-барака, сиҳат-саломатлик тилаб, иш фаолиятингизда ривож ва муваффақият ҳамиша ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз!

Давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муборак бўлсин!

Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Ислом банки - беозор банк

16.09.2019

Ислом банки - беозор банк

Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

13.09.2019

Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

Trastbank

Тошкент шаҳрида янги “Next” ва “Бешқайрағоч” банк хизматлари маркази очилди

10.09.2019

Тошкент шаҳрида янги “Next” ва “Бешқайрағоч” банк хизматлари маркази очилди

Trastbank



Orphus tizimi