Тезкор тўловлар тизими: қулай, тезкор ва самарали

24.11.2020
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга кенг имконият яратиш мақсадида Марказий банк томонидан жорий йилнинг февраль ойида ишга туширилган Тезкор тўловлар тизими фойдаланувчилар учун тўлов операцияларини туну-кун онлайн режимда амалга ошириш имконини бермоқда. Мазкур тизим орқали дам олиш ва байрам кунларида ҳам юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида пул маблағларининг банклараро ўтказмаларини (B2B) амалга ошириш, бюджет даромадига ва бюджет ташкилотларига тўловларни узлуксиз равишда реал вақт (24/7) режимида ўтказиш мумкин. Бу эса пул маблағларини ҳеч қандай тўсиқларсиз ва ўз вақтида амалга оширишда жуда қулайдир. Марказий банк бошқарувининг “Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорида (2020 йил 29 сентябрда 1545-3-сон билан давлат рўйхатига олинган) Тезкор тўловлар тизимининг ишлаш тартиби белгиланган. Бугунги кунда республикамизда фаолият олиб бораётган барча тижорат банклари Тезкор тўловлар тизимига уланган бўлиб, масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали ишлаётган барча мижозларга ушбу янги тизимдан фойдаланиш имконияти тўлиқ яратилган. 2020 йил февраль-октябрь ойларида мазкур тизим орқали жами 83,6 трлн. сўмлик 3,5 млн.дан ортиқ транзакция амалга оширилган ва шундан 5,8 трлн. сўмлик 260 мингта транзакция соат 17-00 дан 09-00 гача бўлган давр оралиғида амалга оширилгани билан аҳамиятлидир.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Biznesingiz keskin o‘sishga tayyor bo‘lsa — Octobank yoningizda!

18.02.2026

Biznesingiz keskin o‘sishga tayyor bo‘lsa — Octobank yoningizda!

Kuniga bitta onlayn-kredit: O‘zbekiston Markaziy bankining yangi qoidalari nimani o‘zgartiradi

17.02.2026

Kuniga bitta onlayn-kredit: O‘zbekiston Markaziy bankining yangi qoidalari nimani o‘zgartiradi

Buguni kunda Xalq banki jismoniy shaxslarga quyidagi ipoteka kreditlarini taqdim etmoqda

11.02.2026

Buguni kunda Xalq banki jismoniy shaxslarga quyidagi ipoteka kreditlarini taqdim etmoqda



Orphus tizimi