JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Тижорат банклари акциялари фонд биржа савдоларида пешқадамлик мақеини сақлаб қолди

26.01.2016
26.01.2016 Мамлакатимиз фонд бозорида тижорат банкларига бeвосита қимматли қоғозлар билан боғлиқ барча турдаги опeрацияларни амалга оширишига рухсат бeрилиши туфайли уларнинг ушбу бозордаги фаоллиги ортиб бормоқда. “Ўтган йили фонд биржасида қимматли қоғозлар билан амалга оширилган битимлар сони сўнгги беш йилдаги рекорд кўрсаткични – 2794 тани ташкил қилган ҳолда, унинг 78 фоизи ёки 2178 таси айнан тижорат банклари қимматли қоғозлари билан амалга оширилган савдо битимлари ҳиссасига тўғри келди, - деди “Тошкент” РФБ Таҳлилий хизмати бошлиғи Ўктам Очилов. - Банклар акцияларига бўлган талабнинг юқори қолишига тизимнинг барқарор фаолияти юритиши омил бўлмоқда”. Таҳлилларга кўра, 2015 йил давомида тижорат банкларининг фонд биржаси умумий савдо айланмасидаги улуши 87,8 фоизни ёки 141,4 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2014 йилда 87,5 фоизни ёки 85,5 млрд сўмни ташкил этган эди. Таҳлилчининг алоҳида таъкидлашича, “2015 йилда савдо айланмаси ҳажми бўйича фонд биржасида энг фаол бўлган 10 та етакчи эмитентнинг (топ-10) 8 тасини тижорат банклари ташкил этган” ва бу ҳол “жисмоний ва юридик шахсларнинг тижорат банклари қимматли қоғозларига бўлган қизиқиши ва ишончи сақланиб қолаётганидан далолат беради”. Ўтган йили савдога чиқарилган банклар акцияларининг асосий қисми, яъни 58,4 фоизи (82,5 млрд. сўм) иккиламчи бозорда сотилган. Шундан 7,5 млрд сўми банкларнинг корпоратив облигациялари билан тузилган битимлардир. Шу билан бирга, 2015 йили фонд биржаси орқали 8 та тижорат банкининг 58,8 млрд. сўмлик қўшимча чиқарилган акциялари бирламчи фонд бозорида сотилди. “Фонд биржасида ўтган йили энг йирик савдо битими “Ипотека-банк” АТИБнинг 56,5 млрд. сўмлик акциялари билан амалга оширилиб, бу тижорат банклари қимматли қоғозлари билан жами битимлар ҳажмининг 40 фоизини ҳамда биржа савдо айланмасининг 35 фоизини ташкил қилди, - дея давом этди Ў.Очилов. - Шу даврда банк акциялари билан 55 та савдо битими амалга оширилиб, сотилган бир дона акциянинг энг юқори нархи 4400 сўм, ўртача нархи – 3134 сўм, энг паст нархи 2822 сўмдан иборат бўлди. Банк акциялари билан ўтказилган савдоларнинг асосий қисми, яъни 76,8 фоизи (43,4 млрд сўм) қимматли қоғозлар иккиламчи бозорида қайд қилинди. Шунингдек, фонд биржаси орқали “Ипотека-банк”нинг 13,1 млрд сўмлик янги чиқарилган акциялари жойлаштирилди”. Савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентлар орасида иккинчи ўринни – “InFinBank” АТБ банд этди. Мазкур эмитентнинг акциялари билан йил давомида 15,7 млрд. сўм ҳажмида 4 та битим тузилди. Сотилган бир дона акциянинг нархи 1000 сўмни ташкил қилди. Шундан 9,5 млрд сўми қимматли қоғозлар бирламчи бозорида амалга оширилди. “Aлоқабанк” АТ банки фонд биржаси савдоларида фаол иштирок этди. Ҳисобот даврида банкнинг 13,7 млрд. сўмлик қимматли қоғозлари билан 16 та савдо битими амалга оширилиб, уларнинг 2 таси - 5,1 млрд. сўмлик корпоратив облигациялар билан тузилган битимлардир. Банк акциясининг энг юқори нархи 125 сўм, қуйи нархи 110 сўм, ўртача нархи 115 сўмга тенг бўлди. Бирламчи бозорда сотилган акциялари эса 8,2 млрд сўмни ташкил этди. Фонд биржасида “Трастбанк” ХАБ ҳам алоҳида ўрин эгаллади. Банкнинг номинал қиймати 100 сўм бўлган 12,1 млрд сўмлик акцияси билан 63 та савдо битими ҳамда 1 млрд сўмлик корпоратив облигациялари билан битим имзоланди. Банкнинг 10 млрд сўмлик қимматли қоғозлари инвесторларга бирламчи бозорда ўртача 1278 сўмдан сотилди. “Ўтган йили биржа савдоларида жисмоний шахсларнинг иштироки сезиларли даражада жонланди, - дея давом этди биржа таҳлилчиси. - Масалан, “Азия-Альянс банк”нинг 12,6 млрд сўмлик акцияларининг барчаси қимматли қоғозлар иккиламчи бозорида 14 та битим орқали жисмоний шахслар томонидан харид қилинди”. Биржа котировкалаш листингининг “А” тоифасига кирувчи “Ўзсаноатқурилишбанк” акциялари ўз харидоргирлигини сақлаб қолди. Банк акциялари билан 484 та савдо битими амалга оширилиб, сотилган бир дона акциянинг энг юқори нархи 3278 сўмни, энг қуйи нархи – 3248 сўмни ташкил этди. Банк акциялари билан олди-сотди битимларининг асосий қисми, яъни 10,3 млрд сўми қимматли қоғозларнинг бирламчи бозорида қайд қилинди. Шунингдек, инвесторлар фонд биржаси орқали “Капиталбанк”нинг 5 млрд сўм, “Туронбанк”нинг 4,1 млрд сўм ҳажмидаги акцияларини ҳам сотиб олишган. Манба - www.cbu.uz
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank ilovasi foydalanuvchilari endi telefon raqami orqali pul oʻtkazishlari mumkin
Uzum Bank ilovasi foydalanuvchilari endi telefon raqami orqali pul oʻtkazishlari mumkin

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

24.12.2024

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi

19.12.2024

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi



Orphus tizimi