Тижорат банклари томонидан 2018 йил 1 июль ҳолатига ажратилган инвестицион кредитлар тўғрисида маълумот

10.07.2018
Иқтисодиётимизни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, унинг рақобатдошлигини кескин ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш, инновацион ва энергияни тежайдиган технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, жаҳон бозорида талаб мавжуд бўлган янги турдаги товарлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва шу орқали мамлакатимизнинг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашда банк тизими томонидан олиб борилаётган инвестицион сиёсат ўз самарасини бермоқда. Хусусан, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, замонавий технология асосида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадларига тижорат банклари томонидан 2018 йилнинг 1 июль ҳолатига 17,8 трлн. сўм ёки 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробарга кўп инвестицион кредитлар ажратилди. Бунда банкларнинг инвестициявий фаолияти устувор равишда тармоқларни ривожлантириш, маҳаллийлаштириш ва ҳудудларни ривожлантириш Дастурларига киритилган лойиҳаларни ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштиришни таъминлашга қаратилмоқда.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda

26.02.2026

Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda

TBC Bank Group Nyu-YorkdStrategiya kunini o‘tkazdi va O‘zbekistonda biznesni rivojlantirish rejalarini taqdim etdi

25.02.2026

TBC Bank Group Nyu-YorkdStrategiya kunini o‘tkazdi va O‘zbekistonda biznesni rivojlantirish rejalarini taqdim etdi

Anorbank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zosi bo‘ldi

25.02.2026

Anorbank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zosi bo‘ldi



Orphus tizimi