JET: Qaysi banklar eng yuqori foizli va to'ldiriladigan omonatlarni taklif qilmoqda? Batafsil

Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда

21.11.2017
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 октябрдаги 857-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тўғрисида”ги низомга асосан тижорат банклари муайян меҳнат тури билан шуғулланиш истагида бўлган кам таъминланган оилаларнинг вояга етган аъзосига имтиёзли микрокредитлар ажратишни бошлади. Микрокредит олиш истагида бўлган кам таъминланган оилалар рўйхати Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек тижорат банкларининг масъул ходимларидан ташкил топган Ишчи гуруҳ томонидан шакллантирилиб, тижорат банклари ушбу рўйхат асосида микрокредитлар ажратмоқда. Микрокредитлар қарз олувчиларга қуйидаги мақсадларда фойдаланиш учун берилади: - тикув машиналари, матолар ва бошқа cарф материаллари, косибчилик фаолияти учун инвентарлар, маиший, компьютер ва бошқа техникалар, шунингдек, меҳнат билан бандликни таъминловчи бошқа асбоб-ускуналар харид қилиш; - шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш (кичик иссиқхоналар барпо этиш, чорва моллари, парранда сотиб олиш, оғилхона ва товуқхона қуриш, боғдорчилик инвентарлари ва асбоблари харид қилиш). Микрокредитлар энг кам иш ҳақининг 100 баравари (хозирги кунда 14 977 500 сўм) миқдоригача йиллик 4 % ставкада, 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача бўлган муддатга берилади. Юқорида келтирилган Ишчи гуруҳи томонидан шакллантирилган рўйхатга кирувчи кам таъминланган оилалар аъзоси микрокредит олиш учун ўзи яшаб турган туман бўйича бириктирилган банк филиалларига мурожаат қилиши лозим. Кредит олиш тўғрисидаги ариза банк томонидан 3 кун муддатда кўриб чиқилиши ва кредит ажратилиши давомида мижоздан қўшимча тўловлар ундирилмаслиги белгиланган. Кредит ажратиш юзасидан тижорат банклари филиалларига нисбатан ариза ва шикоятлар мавжуд бўлган тақдирда қуйида келтирилган ишонч телефонларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Батафсил
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
SQB mahalla bankiri — eng muhim paytda yoningizda

03.07.2025

SQB mahalla bankiri — eng muhim paytda yoningizda

SQB Insurance aksiyasi: Yozgi imkoniyatlarni qo‘ldan boy bermang!

03.07.2025

SQB Insurance aksiyasi: Yozgi imkoniyatlarni qo‘ldan boy bermang!

SQB Bank shaffof kreditlash uchun yangi yechim

04.07.2025

SQB Bank shaffof kreditlash uchun yangi yechim



Orphus tizimi